1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Илмнинг инқирози

11:00 / 21.07.2021 4509 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Инқироз» сўзи маълум қийинчиликлар,  муаммоларни ва таҳдидларни муддатини англатади. Шу шарҳга биноан, мусулмон уммати бир неча хил инқирозни бошидан ўтказаяпти деган хулосани чиқаришимиз мумкин: сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва диний. Мўтабар уламолар ва замонавий олимларнинг фикрича, эҳтимол инқирознинг бутун мусулмон умматини четлаб ўтмаган энг жиддий тури бу илм инқирозидир. Бу ҳодиса ҳар хил мураккаб кўриниш ва таъсир доираларига эга. Бу мақолада инқирознинг баъзи бир тарафлари ҳақида сўз юритмоқчимиз, зора уммат ундан чиқишнинг ҳақиқий , амалий йўлларини топиш ҳақида бош қотирса.  

 

Илм – бу фарзи аъйндир

Бошланғич оддий Ислом илмларининг хоссатан ақида, Қуръон илмлари, ҳадисшунослик, фиқх ва тарих кабиларнинг мусулмонлар тарафидан ўзлаштирилмаслиги, йўқлиги бу энг катта сабаб. Биз уммат сифатида ўзимизга четдан туриб бир назар солишимиз, иймон, дин ва унинг арконлари ҳақидаги илмларимиз жуда саёз, тор, юзаки эканлигини тан олишимиз керак. Ўзимизни дин масалаларини жуда яхши тушунадиган деб ўйлаймиз, лекин аслида жуда ҳам кам нарсани биламиз. Бизда ўзимизнинг тарбиямиз, маданиятимиз, тажрибамиз, шароитимиздан келиб чиқиб, Ислом ҳақида ўзига хос тушунча шаклланган.

Кўпчилик Исломни уйда ота онадан, интернетдаги маъруза ва суҳбатлардан ўрганди. Кўп холларда бизнинг ислом ҳақидаги тушунчамиз, маросим ва урф одатлардан азият чекади, нуқсонга учрайди.  Ҳеч кимни хафа қилиш ёки камситиш ниятимиз йўқ, лекин кўпчилигимиз Қуръонни ҳақиқий маънода тушунамизми ? Уни муҳофаза қилиш, тарихини, тузилишини, матнларини, мавзуларини биламизми ? Бу диннинг биринчи манбаасини тушунмаган ҳолатда у билан ўзаро алоқада бўлиб, бу диннинг ҳақиқий уммати бўлиш мумкинми? Диннинг бошланғич таълимига эга бўлиш, ҳар бир мусулмоннинг бурчи. Набий соллаллоҳу алайҳи васалллам айтганларидек: “Илм олиш ҳар бир мусулмон ва муслимага фарздир.” 

Бу ҳар бир одам олим бўлиши керак дегани эмас, лекин  ҳар бир одам Яратувчини таниб Унга ибодат қила оладиган даражада илмга эга бўлиши керак.

Кўп холларда бу ердан кейинги масала келиб чиқади.  

Расмий дастурлар ишлаб чиқишнинг машаққатли йўли

Яқин кунларгача, бизда Исломни ўргатувчи расмий ишлаб чиқилган курслар деярли кўринмас эди. Анъанавий, малакали уламолар ҳақида гапирмаса ҳам бўлаверади.

Тўғри масжидлар фаолият кўрсатиб турибди, лекин, дарслар, маърузалар деярли йўқ ҳисоб, бўлса ҳам қандайдир ишлаб чиқилган дастурлар йўқ.

Шунинг учун бўлса керак, кўп холатларда қолоқ, зиёлий эмас, фақир, илмсизларга айланиб қодик. Бунинг яна бошқа сабаби мустамлакачиликнинг бевосита таъсири бўлиши ҳам мумкин. Бошқа сабаблар ҳам йўқ эмас. Бу ҳақда жуда кўп гапириш мумкин.

 

Сиз қайси призма орқали қарайсиз ?

Ҳозирда дунё жамиятида икки хил дунёқараш тўқнашувини кузатиш мумкин: биттаси Қуръон оятларига, суннатга асосланган ва иккинчиси ақлга таянган фикр илдиз отган замонавий, дунёвий либерал Ғарб ва унинг дунёқараши.

Бу нарса билан рози бўламизми йўқми, биз яшаётган  жамият ва маданият таъсири остидамиз. Кўпчилик зиёлиларимиз ғарб таълим системаси маҳсулидирлар. Онгли ёки онгсиз равишда улар модерн (замонавий), либерализм(мўътадил) ва секюларизм(дунёвий) ғоялари асосида нарсаларни қадр қимматини ва ҳаёт тарзини ўзлаштиришган. Масалан эркинлик, адолат, тенглик, раҳм шафқат кабиларга либерализм ва секюларизм кўзойнагини тақиб қарашади.

Худди шу кўзойнак орқали Қуръон оятларини ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалллам нинг ҳадисларини тушунишга харакат қилишади,  шу боис баъзи оят ва ҳадислар уларга “муаммолик” бўлиб кўриниши ажабланарлик эмас. Шу ердан ички низо, шубҳа ва лоқайдлик урчийди.

Шунинг учун ҳам бизнинг дунёқарашимизни Қуръон ва Суннат шакллантириши керак. Аллоҳ – адолат, тенглик, меҳрибонлик ва эркинлик каби неъматларни берувчи Зотдир. У адолат ва меҳрибонлик деб атаган нарсагина ҳақиқатда адолат ва меҳрибонликдир. Бу масалаларни ўзимизнинг ёлғон тушунчамиз билан қабул қилиб, динимиз ва одатларимизга футур етказиб қўйилишига йўл бермаслик лозим. Шундай қилиб, биз мустаҳкам Исломий дунёқарашга суянишимиз керак, бу ўз навбатида мавжуд илмларга боғлиқ масала.

 

Кимда Аллоҳнинг илмларини ўрганишга вақт бор?

Таълим тизими шундай шакллантирилганки, бунда диний илмга вақт ажратиш агча мушкил. Юқори синф ўқувчиси ўртача мактабда 8 соат вақт сарфлайди. Агар кучли рағбат бўлса ва у яхши олийгоҳга кирмоқчи бўлса эҳтимол яна 3 соатни қўшсак бўлади. Бу кунига 11 соат дегани. Бундан ташқари севимли машғулоти, дўстлари билан юзма-юз, онлайн мулоқот, тўгараклар, спорт билан шуғулланиш, телевизор кўриш, видеоўйинлар учун вақт керак. Қарабсизки вақт деярли озгина қолди. Шу вақт давомида ўқувчи дунёнинг кучли ақлий-фалсафий, одоб, аҳлоқий таъсирида бўлади. Буларнинг ҳаммаси унинг таълим берадиган диний  кўрсатмаларига диаметрал шаклда қарама қарши.

Дам олиш кунлари ҳам борку, дейилар балки. Лекин бу жуда ҳам оз дегани. Таққослаш учун. Якшанба кунида дарсга ўқувчи ҳафтасига 2-3 соат баъзан ундан ҳам кам вақт сарф қилади. Бу жуда катта номутаносиблик ва нотўғри тасарруф. Бизнинг жамиятимиз “Исломий таълим” ва “Исломий муҳит” қадрини тушуниши ва тан олиши керак.

 

Дастурланганни қайта дастурлаш   

Бизда мактаб ёшидаги, кунни кўп қисмини давлат мактабларида ўтказадиган болалар учун,  мактабдан ташқари таълим дастурларининг камлиги жиддий муаммо. Набий соллаллоҳу алайҳи васалллам таълим берганларидек, Аллоҳга кучли иймон ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллламга бўлган муҳаббат ёшликдан шаклланиши керак,  фақат шундагина улар ўзгармас қолип асосида ривож топади ва дунёқарашнинг ажралмас қисми бўлади. Таассуф, кўпгина масжидларда бу масалани хал қиладиган, ҳамма тарафлама ўйлаб ишлаб чиқилган дастурлар йўқ.

Биз бу ерда баъзи бир бошланғич фикрларимизни изҳор этдим. Албатта ўқувчиларнинг бу муаммони ечишга ўзларининг фикр ва мулоҳазалари бор. Бу муаммони ечими умматда ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслиги керак.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
244. 294. Абу Заррдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар тонгда ҳар бирингиздан ҳар бир бўғим учун садақа лозимдир. Кўринганга салом бериши ҳам давоми...

5538 21:17 / 02.05.2017
Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади.Баъзи кишилар менинг даъватларимни эшитиб, мени тараққиётга қарши, ривожланишдан узоқ инсон, дейишади. Таажжуб...Мен машинанинг давоми...

1950 09:39 / 24.10.2021
Ҳудҳуд сассиқпопушак Сабаъ қавмидан қайтиб келганида, у ерликларнинг тараққий топиб, ривожланиб кетгани, шаҳарлари гуллабяшнаб, обод бўлиб кетгани ҳақида давоми...

3992 11:00 / 17.07.2021
Мўминаларга айт .Кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, зоҳир бўлгани мустасно. Рўмолларини кўксларига тўсиб юрсинлар. давоми...

9879 16:27 / 01.02.2018
Аудиолар

118785 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40735 14:35 / 11.08.2021