1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Иймон

Иймон

17:18 / 08.06.2018 10648 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсонни еган овқатига қараб баданида ўзгариш бўлади. Нотўғри нарсани истеъмол қилса ичкетар бўлиб ҳамма вақт ҳожатхонага тортадиган бўлиб қолади. Худди шунингдек кўз, қулоқ, бурундан қалбга Аллоҳ ҳаром қилган нарсалар кирса қалб ҳам ҳаром нарсага тортадиган бўлиб қолади. Ичингиз ўтадиган бўлиб қолишдан сақланиш учун ҳамма нарсани еявермаганингиздек, қалбни сақлаш учун ҳам сақланиш керак.
Ҳар бир нарсани уч хил борлиги бўлади. Айни ўзининг борлиғи, ўша нарсани зеҳндаги тушунчаси ва талаффуз қилинадиган номи. Мисол учун шакар, уни асли ўзи бор, инсонлар у ҳақида зеҳнларида тушунчаси ҳам бор ва шакар деган номи ҳам бор. Худди шунингдек иймонни ҳам уч ҳил борлиги бор.
Биринчиси иймоннинг айни ўзининг борлиги. 
Унинг турадиган жойи қалбдир. Унинг асли Аллоҳ таоло тарафидиган бериладиган бир нурдир. У Аллоҳ таоло билан банданинг орасидаги парда(зулмат)ларни кўтариш учун қалбга солинади. Унинг мисолини қуйидаги оятларда кўришимиз мумкин.
«Аллоҳ осмонлар ва ернинг нуридир». (Нур сураси, 35).
«Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўстидир. Уларни зулматлардан нурга чиқарур.» (Бақара сураси, 257).
Бу қалбга солинадиган нур барчамиз биладиган чироқлар каби кучли ҳам кучсиз ҳам бўлади. Пардалар кўтарилган сари у нур кучайиб ва зиёдалашиб бораверади. Охир оқибат авжи камолига ҳам етади ва бу нур қалбдан ёйилиб-ёйилиб инсоннинг бутун қуввати ва аъзоларини қамраб олади. Шу вақтда инсоннинг қалби очилади ва у ҳар бир нарсанинг ҳақиқатини тушуна бошлайди ва ғайб оламидаги ғайбга тегишли нарсалардан воқиф бўлади. Ҳар бир нарсани парда бўлмагани учун ўз ўрнида кўради. Пайғамбар алайҳимуссаломларнинг баён қилган барча нарсаларини қалбдан ишонч ҳосил қилади. Шу нурни қуввати ва зиёдалигига қараб барча шаръий буйруқ ва қайтариқларга итоат қилишга унинг қалбида чорловчи ва ундовчи куч пайдо бўлади ва бу нур шариатдаги гўзал хулқлардаги, солиҳ амаллардаги ва мақтовга лойиқ қобилятлардаги нурлар билан қўшилиб, инсоннинг шаҳвоний хирси, ёмон амаллардан ҳосил бўладиган зулматларни кетказувчи нур бўлади. Инсон нурни зиёда қилишда давом этаверса илоҳий нур ва тугаб битмас файз баракот ёғиладиган жойга айланади. Буни Аллоҳ таоло “Нур устига нур» ояти ва қуйидаги оятда баён қилган.
«.... Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг тарафларида юриб борадир. Улар эса: «Роббимиз, бизга нуримизни батамом қилиб бер, гуноҳларимизни мағфират қил, албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан», – дерлар». (Таҳрим сураси, 8).

Зеҳнда борлиги. 
Унинг икки даражаси бор. Ижмолий ва тафсилий. Аллоҳ таолони борлиги ва ғайбга тегишли ишларнинг борлигини ижмолий тарзда мулоҳаза қилиш. Бу “Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росулуллоҳ» калимасини зеҳнда тасаввур қилиб қалби билан тасдиқ қилганда ҳосил бўлади. Буни иймони мужмал дейилади.
Ғайбий иш ва ҳақиқатларни алоҳида-алоҳида далиллари билан бирга мулоҳаза қилиб тасдиқ қилишни батафсил тасдиқ қилиш. Буни иймони муфассал ҳам дейилади.

Учинчи борлиқ. 
Унинг иймон деган номини борлиги. Бу калимаи шаҳодатни тилда айтиб иқрор қилиш билан бўлади. Маълумки бир нарсани тилда талаффуз қилиб унинг айни ўзи воқеъликдаги тасдиғи бўлмаса бефойдадир. Шундай бўлса ҳам дунёвий ишларда уни эътиборга олинади. Бу дунё сабаблар олами бўлиб, кимнинг қалбини ҳолати қандай эканлигини билиб бўлмайди. Кимнинг қалбида иймоннинг асл нури бор ёки йўқ эканлигини ҳам билиб бўлмайди. Тилида иқрор қилиб турса, калимани айтиб турса унга мўмин деган ҳукмни берилаверади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бир неча ҳадисларида “Лаа илааҳа иллаллоҳ Муҳаммадур росуулуллоҳ» калимасини айтган кишини мўмин деб ҳисоблайверганлар. Ҳисобини Аллоҳ таолога ҳавола қилганлар ва вафот топса унга жаноза ўқийверганлар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ берган ўша нурни нималар зиёда қилишини ва нималар уни йўқ қилишини айтиб ўтганлар. Масалан “Ҳаё иймондандир» деганлар. Яъни инсон ҳаё қилишда бардавом бўлса ўша нур қалбда собит бўлиб, нури порлаб туради. Барча солиҳ амаллар нур, фарз амаллари чексиз нур, гўзал хулқлар ҳам нур, суннатларнинг барчаси нур. Ким шу ишларни қанчалар кўпайтирса иймонининг нури ҳам кучайиб зиёдалашади. Аллоҳ таоло билан ўртасидаги зулматлар чекинади. Масалан инсон сув ичса чанқоғи қониб танаси роҳатланишини ҳис қилганидек, солиҳ амалларни қилса Аллоҳ ваъда қилган мукофотга эришишини аниқ ҳис қилади. Ёки акси инсон қон томирини кесиб ташласа қони оқиб ўлишини аниқ билганидек, гуноҳ қилса Аллоҳ ваъда қилган азобга дучор бўлишини ҳам ҳис қилиб қолади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Зино қилувчи зино қилаётганида мўмин ҳолида бўлмайди» деганлар. Яъни нур бўлган ўша иймоннинг ўзи чиқиб туради. Бу каби ишлар кўпайган сари ўша нур сўниб бораверади. Аллоҳ сақласин ўша нур охир оқибат ўчиб қолиши ҳам мумкин.

Иймоннинг қисмлари 

Иймон икки қисмга бўлинади. Тақлидий ва таҳқиқий иймон.
Тақлидий бўлгани, киши ўзи иймонини далиллари билан ўргана олмасдан ота-она ёки устозлар тарафидан “Калимани айтасан, Аллоҳ бор, фаришталар бор, пайғамбар ва китоблар, қиёмат куни, яхшилик ва ёмонлик Аллоҳдан ва ўлимдан кейин қайта тирилиш бор» айтилган гапларини ҳис қилиш ва уни тасдиқ қилишдир.
Таҳқиқийси икки қисмга бўлинади. Истидлолий(оят ҳадисларни чуқур ўрганиб ҳосил қилинган иймон) ва кашфий. Улар ҳам икки қисмга бўлинишади. Бири маълум бир чегарага борб тўхта ундан у ёғига ўтмайди. Уни “Илмул яқийн» дейилади. Кейинги қисми эса зиёдалашиш ва тараққий топишда чегараси йўқ. Мушоҳада қилиш бошланса уни “Айнул яқийн» дейилади. Зотий мушоҳада насиб бўлса “Ҳаққул яқийин» бўлади. Пайғамбарларнинг барчаларида “Илмул яқийн», “Айнул яқийн» ва “Ҳаққул яқийин» бўлган. Пайғамбарлар даражасида бўлмасада саҳобаларда ҳам бўлган. Бу нарса кофирларда ҳам бўлади, лекин улар вафот қилганларидан кейин бўлади. Аллоҳ таоло “Такасур» сурасида марҳамат қилади.

1. «Кимники кўп» сизни машғул қилди…
2. То қабрларни зиёрат қилгунингизча. 

Яъни ўлиб, қабрга киргунингизча кимўзарга бойлик тўплаш билан овора бўлиб, Аллоҳ таолонинг тоат-ибодатини эсдан чиқардингиз.
3. Йўқ! Тезда биласиз!
4. Яна йўқ! Тезда биласиз! 

Ҳа, тезда – ўлишингиз билан молу дунё кўпайтиришга, мансабга ўч бўлишга ва бола-чақа, ёру дўстга ружуъ қўйишга берилиб, Аллоҳ таолонинг тоат-ибодатидан машғул бўлишнинг оқибатини кўрасизлар.
5. Йўқ! Агар аниқ илм ила билганингизда эди…
6. Албатта жаҳаннамни кўрасиз. 

7. Ва яна албатта уни ишонч кўзи билан кўрасиз. 
Ҳа, ишонаверинг, жаҳаннамни ўз кўзингиз билан кўрасиз. Бу аниқ!
8. Сўнгра ўша Кунда албатта неъматланишдан сўраласиз. («Тафсири Ҳилол» китобидан).



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
КечинмаquotМенга дуо қилинг ва сизга ижобат қилурман... quotҒофир сураси, 60оят quotАллоҳ фақат жазолайдиquot quotАллоҳ бизни яхши кўрмайдиquot Аллоҳ раҳм қилмайдиrdquo ...Бундай давоми...

7671 16:13 / 29.06.2017
quotИмонимиз ҳаққи гуноҳларимизга кўз юм, дуоларимизни қабул эт...quotТермизий Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади Бошига ташвиш ва бахтсизлик тушганда давоми...

5589 17:40 / 24.08.2017
Куфр келтирганлар осмонлару ер битишган бўлганини, бас, уларни очганимизни ва сувдан ҳар бир тирик нарсани қилганимизни билмайдиларми Иймон давоми...

6053 21:41 / 12.02.2018
Ким ижтиҳод қилса, бас, албатта, ўз фойдаси учун ижтиҳод қилур. Албатта, Аллоҳ барча оламлардан беҳожатдир.Илгари ҳам айтиб ўтилганидек, .ижтиҳод, сўзи бир нарсага давоми...

5916 21:21 / 28.09.2017
Аудиолар

118740 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40701 14:35 / 11.08.2021