1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Рамазон мактублари: Ҳиссиз қалбга мактуб (2-қисм)

16:38 / 05.06.2018 2912 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эй, ҳиссиз қалб!

Рамазондаги тунги ибодат – таровеҳ – сендан бошқа барчанинг қалбига таъсир этишга қодир. Дўстлар айтишича, рўза уларга қувонч ато этади, сен эса ниманидир ҳис қилолсанг у ҳам бўлса аччиқланиш ҳиссидир. Сенинг дуоларинг (Аллоҳга мурожаатинг) ўз-ўзидан такрорланадиган сўзлардир.

Буларнинг барчасида қандай маъно бор? Сен робот каби ҳаракат қиласан. Бир оҳангда. Жонсиз.

Таровеҳда ёнингда ибодат қилаётган ва ҳар бир саждасида кўз ёш тўкаётган инсон каби бўлишни ҳоҳлармидинг. Аллоҳ таолога у каби завқ ва итоаткорлик билан дуо қилишни ҳоҳлармидинг. Аллоҳнинг қаршисида қалби ларзага келадиган инсон бўлишни ният қиласан. Бир нарсани билгин – сен ҳам Аллоҳ учун қадрлисан.

Сен Қуръон ўқисан, чунки бунда ҳайр борлигини биласан.

Сен ибодат қиласан, чунки буни Аллоҳ буюрган.

Сен Ислом ҳақида маърузалар тинглайсан, чунки Унга қурбат ҳосил қилишни истайсан. Расуллулоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам Қуръонни қийналиб ўқувчига икки мукофот бордир деганлар - бири ўқигани учун, иккинчиси машаққатни енгани учун. Ушбу ҳадисдан Ибн ал-Қоййум намоздаги қийинчиликларни енгган ҳам икки карра савобдан баҳраманд бўлади деган хулосага келган: биринчиси – тақводор мусулмон бурчини адо этганига, иккинчиси – дангасалик ва паришонлик билан курашганига.

Агар сен ҳаракат қилсанг Аллоҳ сен биландир. Аллоҳ учун тўшагингдан қиёмул-лайлга (таҳажжуд) турганингни ўзи муҳимдир, гарчи ҳеч нарсани ҳис қилмасанг ҳам. Дуо қилаётганингда Аллоҳ таоло қалбингдан нима ўтаётганлиги билади, гарчи юрагинг бўш бўлса ҳам. Шунинг учун ҳам сен савобга эришасан. Демак, барчаси бесамар бўлди деб ўйлама. Сенинг ибодатинг Аллоҳга етиб боради. Сенинг Аллоҳнинг қаршисида тиз чўкишинг ниманидир ҳис қилишинг учун эмас, балки сенинг саждаларинг барча қалбларнинг Роббисига, барча нарсадан устун бўлган Зотга аталгандир. Сен Унга итоаткорсан ва бу итоатни намозда, рўзада, дуода намоён этасан. Чунки Парвардигоринг Раҳмли, Одил, Шакур ва Ғаффордир. У жонсизга ҳаёт ато этувчидир, шу жумладан сенинг қалбингга.

Сен бандаларига Собур, Карийм ва Латиф бўлган Вакилга эга эканлигингни биласан. У бандалари йўқотган нарсани қайтара олур. У сени ҳам қайтара олади.

Шунинг учун, эй ҳиссис қалб, таслим бўлма! Сен белгиланган йўлни кечиб ўтмоқдасан. Сен биринчи навбатда Парвардигорингга ибодат қиляпсан, ҳолбуки У шундай ваъда қилгадир: “Бизнинг (йўлимизда) жидду жаҳд қилганларни Ўз йўлларимизга ҳидоят этурмиз. Албатта, Аллоҳ чиройли амал қилгувчилар биландир” (Анкабут сураси, 69-оят). 

Сен яхшилик қилар экансан Аллоҳ сенга ҳамрох бўлади ва тарк этмайди. Буни нима эканлигини биласанми? Имом аш-Шавконий Аллоҳ таолонинг банда билан бўлиши катта ғамхўрлик ва афзал кўришлик белгисидир. Яна нима бўлиши мумкин? Аллоҳ сен қилаётган нарсани яхши кўради. У бизларга шундай дейди:

“Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Роҳман муҳаббат пайдо қилур” (Марям сураси, 96-оят).

Аллоҳ сенга нафақат муҳаббат қилади, балки Ўз муҳаббатини ҳам намоён қилади. У сени муҳаббати ила нурлантиради ва буни қалбинг сезади. Шундай экан, ҳаракат қилишни давом эттир. Қалбинг очилади, илло У ал-Фаттоҳдир - барча ёпилган нарсаларни очувчидир, сенинг қалбингни ҳам. Бу қачон ва қандай содир бўлиши номаълум, лекин албатта бўлади. Бу Рамазоннинг охирги кечасида ёки Рамазондан кейин бир ой ўтканда содир бўлиши мумкин. Аллоҳ ҳоҳласа сенинг қалбинг албатта очилади. Сенинг кундалик уринишларинг ўта машаққатли бўлмаса ҳам, бу ишда бардавом бўлсанг албатта уларнинг натижасини кўрасан. Сенинг эзгу ишларинг аста-секин қотган қалбингни юмшатиб, эртами-кечми сендаги ҳислар уйғона бошлайди. Агар сенга қийин бўлаётган бўлса Аллоҳ таолога мурожаат қил. Унга қалбинг қандай уйғонишини ҳоҳлашингни айт. Буни ҳар кеча ва қалбинг бўшаб қолаётганини ҳар сезганингда қил. Аллоҳ ёнингда. Унга мурожаат қилишинг ўта муҳим. Бу нафақат намоз ва дуо билан Унга мурожаат қила оласан, балки кўнглингдан ўтаётган нарсаларни ҳам айтишинг мумкин. Бу қатъийлигингни ва Унга бўлган ишончингни Қиёмат кунида яна эсларсан, буни қанчалик муҳимлигини ҳозир билмасанг ҳам. Шунинг учун қўлингдан келган барча имкониятларингни бир жойга жамлаб ҳаракат қилавер. Ёруғликнинг кичик бир шуъласи ҳам катта зулматни ёритиб юборишга қодир.

Ҳурмат билан,

Сенинг ҳиссиз қалбинг (аниқроғи, собиқ ҳиссиз қалбинг).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб Қуръон нозил қилингандир. Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса, рўзасини тутсин, давоми...

3013 17:58 / 24.05.2018
Ҳақиқий рўза ndash аъзоларни гуноҳлардан тийиш тилни ортиқча сўзлардан тийиш, кўзни ҳаром нарсаларга қарашдан тийиш, қўлни бировни уришдан тийиш, оёқни ёмон давоми...

1838 16:01 / 25 март
Алвидо эй нури Раҳмон алвидо,Алвидо эй кони ирфон алвидо,Алвидо эй қути иймон алвидо,Алвидо эй моҳи Қуръон алвидо.Чун ҳилолинг ерга нур сочган замон,Бўлди ер давоми...

7473 05:00 / 14.01.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Карим Бақара сурасида шундай марҳамат қилади.Иймон келтириб яхши амаллар қилган зотларга хушхабар берингки, улар учун остларидан дарёлар давоми...

2003 11:00 / 09.05.2021