1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Жаҳаннамга тушишдан огоҳлантириш

18:20 / 18.05.2018 7101 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жаъданинг мавлоси Абу Яҳёдан ривоят қилинади:

Мен Абу Ҳурайрадан қуйидаги ҳадисни эшитганман: Бир куни Расулуллоҳ алайҳиссаломга: - Эй Расулаллоҳ, фалончи аёл кечалари (таҳажжуд) намозини ўқийди, кундузлари (нафл) рўзалар тутади, лекин тилида заҳар бор. Ўша (тили) билан қўшниларига озор беради. У тили аччиқ аёл, - дейишди. Шунда Расули акрам соллаллоҳу алайҳи ва саллам: - У аёлда яхшилик йўқ, у дўзахдадир, – дедилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан яна сўрашди: - Эй Расулаллоҳ, фалончи аёл эса фарз намозларининг ўзини ўқийди, рамазон рўзасининг ўзини тутади (яъни ортиқча, нафл ибодатлар қилмайди). Одамларга пишлоқ ва сузмалар эҳсон қилади. Унинг шундан бошқа айтарлик амали йўқ. Лекин у ҳеч кимга азият бермайди. Шунда Набий алайҳиссалом:

- Ана шу аёл жаннатдадир, – дедилар. (Имом Аҳмад. Муснад; Ибн Ҳиббон; Ҳоким Найсабурий. АлМустадрак. 7304-ҳадис.) 

Ушбу ҳадисдан мавзумизга доир қуйидаги сабоқларни олиши мумкин.

1. Қўшниларга азият етказиш амални бекор бўлишига сабаб бўлади.

2. Қўшниларига озор етказувчи кишида яхшилик йўқ.

3. Ҳеч кимга нисбатан дилозорлик қилмаган ҳолда амалнинг ўртамиёна бўлиши қўшниларга озор етказган ҳолда нафл ибодатларни кўпайтиришдан афзалроқдир.


Одилхон қори Юнусхон ўғли 

“ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚЛАРИ ВА ОДОБЛАРИ” китобидан



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Модомики ақл ҳис қилиш доирасидаги илм билан чегараланар экан, ўша доирадан ташқари олам ndash ғайбий оламнинг маълумотлари ҳақидаги илмни қандай қилиб оламиз, давоми...

7938 10:07 / 16.11.2018
1. Шафоатнинг биринчи тури улуғ шафоат бўлиб, у Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биродарлари бўлмиш барча набий ва расул алайҳиссаломлар ичидан у зотнинг давоми...

6779 14:06 / 13.07.2020
.Закот, сўзи луғатда .поклик, ва .ўсиш, маъноларини билдиради. Шаръий истилоҳда .Закот махсус молдан, махсус жузни махсус шахсга Аллоҳнинг розилиги учун шариатда давоми...

5865 16:04 / 27.01.2020
islom.uz middot 008 Имом Абулҳасан алАшъарий Абулҳасан Али ибн Исмоил алАшъарий раҳматуллоҳи алайҳининг насаблари улуғ саҳобий Абу Мусо алАшъарий розияллоҳу анҳуга давоми...

5623 13:03 / 07.09.2020