1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Таҳлил

Қандай қилиб энг бахтли бўлиш мумкин?

07:10 / 10.10.2019 8415 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу дунёда бахтга қандай эришиш мумкин? Унда омад доимий эмас, роҳат ҳам ўткинчи ва нохуш кечинмалар қолдиради. Асосийси, уларга интилганинг сари ва ниҳоят эришганингдан сўнг ҳам, руҳиятингда катта бир бўшлиқ сезасан. Шунинг учун руҳ тинчланмайди ва доим кўпроғига интилади. Руҳият  бу ўткинчи дунё учун яралмаганини биладигандек гўё. Йўқ, у эртанги кунга ишонч билан, осойишталик ҳукмрон бўлган абадий олам ҳақида аниқ билади. Руҳиятимиз туб-тубида Одам Атонинг сулбидан барчамизни  яратган вақтда  Аллоҳни  Роббимиз деб тан олганимиз ҳотирада сақланиб қолган. Лекин бизда дунёга келганимиздаги  беғуборлик, поклик ва  Роббимиз ваъдаси  амалга ошишини кутиш хоҳиши йўқ.

  «Албатта,  улар яқин ҳаётларини яхши кўрарлар ва оғир кунни эътиборсиз қолдирурлар» (Инсон, 27) .

Ҳа, биз сабрсиз ва нотинч  этиб яратилганмиз. Болалигимизда тезроқ катта бўлишни истаймиз,  ота-оналаримизга қулоқ осгимиз келмайди. Улғайганимиздан сўнг эса ёшликка, яна ўйин-кулгига қайтсак деймиз. Фарзанд кўрганимиздан сўнг атиги бир неча кунгина уйдан четроқда дам олгимиз келади. Фарзанд кўрмаганлар эса қайғуриб ўзларини ўта бахтсиз сезишади. Камбағал кам-кўстларидан фориғ бўлиш учун бойишни истайди, бой эса доимий қўрқув ва хавотирлардан халос бўлолмай азият чекади. Ҳатто эркак аёлга, аёл эркакка ҳавас қиладиган ҳолатлар ҳам бўлади.

  Кўпчилигимиз бошқалар орзу ҳам қилолмайдиган неъматларга эгамиз. Лекин ўзимиздан қуйидагиларга қарамаймиз, юқоридагиларга ҳам боқмаймиз. Энди биз умуман мавжуд бўлмаган ҳаётга интилмоқдамиз. Биз қулайликлардан безган ҳолимизда хом ҳаёллардан иборат интернет оламига ёки кўз ўнгимиздаги ҳаётдан узоқ Голливуд продюсерларининг хом хаёллари маҳсулига шўнғияпмиз.

Биз шахсий ҳаётимизни қурбон қилиб, эвазига  ўзга ҳаётда яшаяпмиз. Ё Аллоҳ, вақтимиз нақадар беҳуда ўтаётганини ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаяпмиз, Яратганга ибодат билан эмас, яқинларимизнинг ёнида эмас, ўзимиз учун ёки яқинларимизнинг фойдаси учун ҳам  эмас! Ахир бу қисқа умр бизга абадий ҳаётга тайёргарлик, Аллоҳни таниш ва Унга қурбат ҳосил қилиш, кўпроқ савобларга улгуриш ва ўзимиздан кейин яхши из қолдириш учун берилган-ку?!

  Одамлар авваллари бунчалик  беъмани мақсадларга эга эмасдилар. Мода кетидан ва технологик янгиликлар ортидан қувмасдилар. Ўзини киборлар оламида ҳис қилишни ўргатувчи кийимлар, уй жиҳозлари, ҳар хил майда-чуйдаларга тарғиб қилувчи ялтир-юлтир журналлар бўлмасди. Бугун бу каби васвасалар шундай авж олдики, ортидан на қариндошларга, на қўшниларга, баъзида ўз оиласига ва ҳатто инсоннинг ўзига ҳам вақти йўқ. Аслида биз истаган бахт жуда яқинда. У биз кўрмаган шаҳарлар жозибасида эмас, топа олмаган пулларингда ҳам эмас ва ета олмаган роҳат-фароғатда ҳам эмас. Қай даражада бахтли, бойлигингни ҳис қилиш учун атиги бир он тўхтаб теварак -атрофга разм солиш кифоя.

Муҳаммад алайҳиссалоту васалламнинг бир ҳадисларида шундай марҳамат қилганлар: «Кимки тонгни  қалби хотиржамликда, саломатликда ва бир кунга  етгулик емиш билан топса, гўё бутун дунёни топибди» (Термизий ривояти).

Қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, агар севимли аёлинг ёки эринг бўлса, болаларинг бўлса, яхши кўрган ишинг бўлса, турли фойдали ишларга сарфланувчи бўш вақтинг бўлса... Бу сабаблар ҳаммаси Аллоҳга шукр  қилишимизга сабаб эмасми?

Лекин барибир кўп нарсаларни хоҳлаймиз. Кўзлар кўрур ва нафслар хоҳлар. Ҳавойи нафсга тўсқинлик қилишнинг эса деярли иложи йўқ. Бироқ ҳар  қандай дунёвий роҳатлар абадий эмаслиги  ва ҳеч ким оғриқ, йўқотиш, умидсизликлардан холи бўлмаслигини тез-тез  ҳавойи нафснинг эсига солиб туриш мумкин. Тўкинлик бўлганда Аллоҳни зикр қилсак, Аллоҳ бизни албатта пайтида эслар. Агар биз Аллоҳга  иймон  ва умид  билан яшасак, албатта,  зулматли кунлар ортидан ёруғи ҳам келажак! Албатта, биз Аллоҳга иймон ва умид билан  яшасак, ўзимизга, яқинларимизга Аллоҳнинг назари тушаётганини, илтижоларимиз ижобат бўлаётганини, тавбамизни хуш кўриб, мағфират қилаётганини ҳис қилишдан ортиқ бахт йўқлигини англаймиз?!

Билмадим, қандай қилиб том маънода бахтли бўлиш мумкин? Бу бахт бир кун келиб тугашини ҳис этиб турсанггина уни борича, тўлиқ туясан... Лекин борига хурсанд бўлиб, севимлиларимизнинг қадрига етиб, улар билан иймон ришталари ила боғлансак, ҳатто ўлим ҳам буларга бас кела олмайди. Мана шунга улгуришимиз мумкин. Бироқ бу ҳис жуда буюк ва чексиздир.

Шоядки, ҳақиқий бахтни туйиш бизга ҳам муяссар бўлади!

Бахтиёр Юсуф тайёрлади

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Минг афсуслар бўлсинким, ҳижрий еттинчи асрдан кейин барча исломий билимлар бошига тушган таназзул тасаввуфни ҳам четлаб ўтмади. Замон ўтиши билан тасаввуфнинг давоми...

3473 05:00 / 09.03.2017
Барча мусулмонлар оммаси ўтганларга атаб, жумладан қабристонда Қуръон тиловат қилишга одатланганлар. Турли мазҳабларнинг уламолари бу ишга ўз фатволарини давоми...

219584 05:00 / 09.03.2017
Ўлим онлари. Ушбу онларда бизга тотган ҳамма лаззатларимиздан ва кўтарган машаққатларимиздан нима қолди..Албатта барча мўмин тавба қилишни, Аллоҳга қайтишни давоми...

3835 05:00 / 13.03.2017
Аллоҳ инсонни халқ қилди. Ўзи ундан яратгани ва унга қайтарадигани ерга, заминга, она тупроққа муҳаббатни инсон фитратига қориштирди. Шайх Муҳаммад Ғаззолий давоми...

3725 05:00 / 13.03.2017
Аудиолар

120128 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41793 14:35 / 11.08.2021