Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Илк кўришдаёқ бировга баҳо берма, чунки туз ҳам, шакар ҳам оқдир. Уларнинг фарқини таъмини тотиб кўрсанггина биласан. Одамлар ҳам шундай!
Ўқимайдиган одамдан қўрқма, лекин ўқиганини англамайдиган одамдан эҳтиёт бўл.
2979 05:41 / 15.09.2017
Агар Аллоҳнинг .сатр,, яъни беркитувчи ридоси бўлмаганида, баданимиз айблар билан илматешик, бўйинларимиз эса қаттиқ хижолатдан синиқ бўлар эди.
3234 08:00 / 30.07.2018
Одамларнинг розилиги етиб бўлмас мақсаддир. Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмас мақсаддир. Тарк этиб бўлмас нарсани қўлга киритай десанг, етишиш мумкин бўлмаган нарсани ташла
5976 23:26 / 15.05.2017
Ҳар кимнинг ўз нуқтаи назари бор.Бор ташвишинг ўша нуқтаи назарингни пеш қилиш бўлиб қолмасин.Масалан, сендан бошқа одам онангни оддий одам деб билади, сен эса уни жаннатим деб биласан.
3278 09:10 / 25.12.2017