Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абу Тоййиб Табарий бир косибга пойабзалини таъмирлатиш учун берди. Ҳар гал косибнинг ёнидан ўтаётганда пойабзалини сўраб қўярди. Косиб ҳам ҳар сафар Абу Тоййибни кўриши биланоқ пойабзални қўлига олиб, сувга ботириб турарди-да: “Яна бир оз сабр қилинг, битирай деб қолдим” деб жавоб берарди. Берилган муддат жуда чўзилиб кетгач, Абу Тоййиб косибга: “Мен сенга пойабзалимни таъмирлашинг учун бердим. Унга сузишни ўргатгин деб бермадим” деди.
Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Шайх Шинқитий ўғлига деди .Эй фарзандим, Қуръонни доим такрорлаб тур, уни унутиб қўйма. Сенинг олдингда дунё байрамларига ўхшамаган, Қиёмат кунидаги икром зиёфати
давоми...
3426 09:51 / 12.05.2022
Одамларнинг розилиги етиб бўлмас мақсаддир. Аллоҳнинг розилиги эса тарк этиб бўлмас мақсаддир. Тарк этиб бўлмас нарсани қўлга киритай десанг, етишиш мумкин бўлмаган нарсани ташла
5974 23:26 / 15.05.2017
Сенга ёмонлик қилганни кечира қол, эҳтимол, у надомат қилаётгандир. Золим эмас, мазлум бўлганинг учун Аллоҳга ҳамд айтсангчи
3696 06:05 / 01.08.2018
Ҳар бир китоб жузъий камчиликлар учун узр айтиш билан бошланади Фақат Қуръони Каримгина .Бу Китобда шакшубҳа йўқ, деган сўзлар билан бошланади.
1898 10:18 / 11.12.2018