Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Абдуллоҳ ибн Баввоб айтади: “Маъмун жуда ҳалим киши эди. Хатто баъзан унинг ҳалимлиги бизнинг ғазабимизни қайнатар эди. Бир куни парда ортидаги курсида тишларини мисвок қилиб ўтирганди. Биз эса унинг олдида қўриқчилик қилиб турган эдик. Ёнимиздан бир тузфуруш ўтиб кетаётиб шундай деди: “Сизлар бу Маъмунни менинг кўз ўнгимда улуғ инсон бўлиб гавдаланади деб ўйлайсизларми? Ахир у акасини ўлдирган-ку!” Бу гапни эшитган Маъмун табассум қилди ва биздан: “Мана шу одамнинг кўзига улуғ бўлиб кўринишим учун сизларда бирор чора борми?” деб сўради”.
Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”
китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси
Қадр кечасининг тартиб жадвалиndash соат 2130 дан соат 2330 гача хуфтон, таровеҳ намозлари ва илм мажлисларида бўлиш.ndash соат 23 30 дан 2400 гача зикр, дуо ва муножот.ndash соат
давоми...
12611 18:08 / 21.06.2017
Ким дўст хоҳласа, Аллоҳ кифоя қилурКим ҳамроҳ хоҳласа, Қуръон кифоя қилурКим бойлик хоҳласа, қаноат кифоя қилурКим мавъиза хоҳласа, ўлим кифоя қилур Ким бу тўрт нарсага қаноат қилмаса, Аллоҳ ҳидоят қилур
3412 06:05 / 08.08.2018
Барча йўллар тезликни белгилаб турувчи мосламалар радар билан назорат қилинади. Фақат Аллоҳ томон бўлган йўл ундай эмас. Балки унга .Тезликни оширинглар, деб ёзиб
давоми...
3734 07:38 / 05.07.2017
Рамазон Қуръон ойи. Ушбу ойда Қуръон нозил бўлгани учун у Аллоҳ ҳузуридаги энг ҳурматли ой. Сен ҳам ушбу ойда Қуръонни тафаккур билан ўқиш орқали ўзинг учун уни энг ҳурматли ойга айлантир.
3344 14:25 / 20.06.2017