1447 йил 27 ражаб | 2026 йил 16 январь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига қилган дуолари

15:55 / 08.03.2018 5915 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

4600. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳар бир Набийнинг дуоси бор. Бас, у билан дуо қилган ва ижобат бўлган. Мен ўз дуоимни қиёмат куни шафоат ўлароқ (олиб) қўйдим», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар. 

Шарҳ: Бу ердаги «дуо»дан мурод бош дуодир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўпгина дуолари бу дунёда ҳам дарҳол қабул бўлган. Мисол учун, Бадр урушида дуолари қабул бўлиб, мусулмонлар душмандан ғолиб келганлар. Бир Жумъа куни аъробий ёмғирни сўраганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳақдаги дуолари тамом бўлмай туриб, ёмғир ёға бошлаган ва ҳоказо.

4601. Термизийнинг ривоятида:

«Ҳар бир Набийнинг мустажоб дуоси бор. Бас, мен ўз дуоимни қиёмат куни шафоат ўлароқ беркитиб қўйдим. У, иншааллоҳ, улардан Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмай ўлганларига ноил бўлгусидир», дейилган.

Шарҳ: Аллоҳ таоло сиз билан бизни ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўша мустажоб дуоларидан баҳраманд бўладиган умматларидан қилсин.

4602. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳим! Албатта, мен Сенинг ҳузурингда ваъда олганман ва, албатта, Сен унга хилоф қилмагайсан. Мен бир башарман, холос.

Мўминлардан қай бирига озор берган, сўккан, лаънатлаган ёки дарра урган бўлсам, ўшани унинг учун қиёмат куни уни Сенга яқинлаштирадиган намоз, закот ва қурбат қилгин», дедилар».

Икки шайх ривоят қилган.

Шарҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу дуоларида ҳам у зотнинг умматларига бўлган шафқатлари, улар учун бўлган қайғуришлари ўз аксини топган.

Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз умматларига қилган дуолари кўп. Биз ўрганган дуолар улардан баъзи намуналар, холос.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қилган барча дуолари мақбул бўлгани улкан ҳақиқат. У зотнинг умматларига қилган ва қиладиган дуолари ҳам, Аллоҳ таоло хоҳласа, мақбулдир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
774. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир киши бировни мақтади. Шунда у зот бир неча марта .Ҳолингга давоми...

3359 00:00 / 22.10.2022
. . .Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қавмларга нима бўлганки, намозда кўзларини осмонга қараб давоми...

6011 13:00 / 13.12.2020
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хитоб қилиб Икки буюк нарсани унутманглар ndash жаннат ва жаҳаннамниrdquo давоми...

6211 15:02 / 29.11.2018
. .Фотима бинти Ҳубайш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, мен мустаҳоза бўламан,, деди. У зот унга.Агар ҳайзнинг қони давоми...

3043 12:07 / 22.03.2020