1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Муносиб эътироф

22:08 / 09.02.2018 10814 pdf Ўқиш режими + -

Шаҳримизда барпо этилаётган масжид ва маърифий мажмуага президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номи бериладиган бўлди.

Бугун юртбошимиз Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида қурилаётган иншоотларга ташриф буюрдилар. Жумладан, давлатимиз раҳбари Чилонзор туманидаги Сўгалли ота ёдгорлиги ҳамда бу ерда қурилаётган жомеъ масжиднинг қурилишини бориб кўрдилар.

Ташриф давомида ҳокимият ҳамда Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раҳбарлари, Ўзбекистон мусулмонлар идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов, шаҳар бош имом-хатиби Анвар Турсунов, «Ҳилол» нашриёт-матбааси раҳбри Исмоил Муҳаммад Содиқ ҳамда бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

Юртбошимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари нафақат юртимизда, балки бутун Ислом оламида тан олинган, ҳаётини динимиз арконларини ўрганишга ва тарғиб этишга, халқимизни, ёшларимизни диний маърифат руҳида тарбиялашга бағишлаган олим эканини айтдилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ўзининг илми, сўзи ва ибратли амаллари билан она Ватанга, динимиз равнақига чин дилдан ҳалол хизмат қилиш бўйича катта бир мактаб яратиб кетдилар десак, тўғри бўлади. У кишининг илм ва ҳаёт йўли, бой меросини ўрганиш ва халқимизга етказиш – барчамизнинг бурчимиздир, дедилар давлатимиз раҳбари.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев қурилиши 90-йилларда бошланиб, сўнг тўхтатиб қўйилган, эндиликда янгитдан қад кўтараётган масжид лойиҳаси билан танишар экан, уни янада такомиллаштириш, бунда халқимиз ва уламоларнинг таклифларини ҳам ўрганиш зарурлигини таъкидладилар. Ушбу масжиднинг илк лойиҳасини фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари тасдиқлаб, унинг қурилишига оқ фотиҳа берган эдилар. Юртбошимиз Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида ишлаб юрган кезлари шайх ҳазратлари билан кўп марта учрашиб, суҳбатлар қилганларини эслаб, тарихий адолат юзага чиқиши учун бу зотнинг улкан хизматларини қадрлашимиз лозимлиги ҳақида сўзладилар.

Исмоил Муҳаммад Содиқ юртбошимизнинг шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақидаги эътирофлари учун самимий миннатдорчилик билдириб, устозимизга бўлган бу муносабатдан бениҳоя мамнуният изҳор қилдилар, шайх ҳазратлари бутун умрлари давомида буюк алломалар юрти бўлмиш Ўзбекистон билан Ислом олами ўртасида ўзига хос кўприк вазифасини ўтаганларини айтиб ўтдилар.

Юртбошимиз ташаббуси билан қурилаётган жомеъ масжидга фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг номларини бериладиган бўлди. Шавкат Мирзиёв бу ерда нафақат жомеъ масжид, балки улкан кутубхона ва мадраса барпо этиш, шунингдек, халқаро миқёсдаги илмий анжуманлар ўтказиладиган 300 ўринлик конференц-зал ҳам қуриш ҳақида ҳам кўрсатма бердилар. Шунингдек, бу ерда ўзбек халқининг ардоқли фарзанди, халқимизнинг ифтихори бўлган шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг музейини ҳам ташкил қилинадиган бўлди. Музейда устозимиз ёзган асарларнинг қўлёзмалари ҳамда у зотга тегишли бошқа осори атиқалар, эсдаликлар кенг омма эътиборига ҳавола қилинади.

Иншааллоҳ, юртбошимизнинг бугунги ташрифи шайх ҳазратларининг илмий меросини ўрганиш, динимиз ва Ватанимиз олдидаги фидокорона хизматларини қадрлаш борасидаги кўплаб хайрли ишларнинг дебочаси бўлажак.

Аллоҳ таоло юртбошимизнинг барча хайрли ишларини бардавом айлаб, диний қадриятларимизни тиклаш борасидаги хизматларига беҳисоб ажру мукофотлар ато этсин.

Халқимиз учун айни муддао бўлган бу юксак эътироф ва муносиб эҳтиромлар устозимизнинг аҳли байтларига, сафдошлари, шогирдларига – барчамизга муборак бўлсин, руҳлари шод бўлсин!



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Пойтахтимизда ташкил этилган Ислом ndash тинчлик ва эзгулик диниrdquo мавзусидаги халқаро нуфузли конференция қизғин суҳбатларга, ўзаро фикр алмашинувларга бой давоми...

1044 17:50 / 15.10.2024
Резолюцияда Қуръонни таҳқирлаш ҳолатлари, диний камситиш, нафрат ва зўравонлик ҳолатлари кўпайгани қораланди. 25 июль куни БМТ Бош Ассамблеяси 77сессиясининг ялпи давоми...

1760 00:18 / 30.07.2023
Тарихда буюк ҳукмдорлар Қуръони Карим қўлёзмаларини нафақат кўчиртириш, балки унинг маъносини англашга ҳам алоҳида эътибор қаратишган. Сомонийлар давридан давоми...

1783 16:06 / 08 февраль
Пойтахти АнқараДавлат раҳбари, президент ndash Режеп Таййип Эрдўғон.Аҳолиси 84.34 миллион киши 2020 йил ҳисобига кўра.Йирик шаҳарлари Истанбул, Измир, Анқара, Анталия, давоми...

9087 19:00 / 11.11.2021
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021