1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон делегацияси ва Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида келишув имзоланди

10:11 / 08.01.2024 1578 pdf Ўқиш режими + -

Шу йил 7 январь куни Жидда шаҳрида Ўзбекистон делегацияси ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда Ҳаж ва умра вазири Тавфиқ бин Фавзон ар-Рабиа, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирокида ўзаро алоқаларнинг истиқболлари ҳамда "Ҳаж – 2024" мавсумини юқори даражада ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. 

Учрашувда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик равнақ топаётгани, ҳаж ва умра қилувчилар сони кескин ошаётгани, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Муқаддас масжид ходими, Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад ибн Салмон ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиққани алоҳида қайд этилди.

Ҳаж ва умра вазири сўнгги йилларда Ўзбекистон энг яхши натижаларга эришаётгани ва жадал тараққий этаётганини таъкидлаш баробарида аввалги йилдаги Ўзбекистон заминига ташрифи бир умр ёдида қолганини билдирди. 

Учрашувда Ўзбекистон делегация ҳаж ва умра зиёратчиларига хизмат кўрсатиш сифатини янада ошириш борасида ўз фикр-мулоҳазаларни тақдим этдилар.

Мулоқот якунида Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ҳаж ва умра вазирлиги ўртасида муборак сафарларни янада яхшилаш юзасидан келишув имзоланди.









Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Ислом.уз интернетрадиосиУшбу дастур орқали ислом.уз порталининг интернетрадиоканалини тинглашингиз мумкин.Ислом.уз радиоси Аллоҳ таолонинг инояти ила 1439 йил давоми...

12727 19:58 / 25.01.2018
Буюк Британиядаги .Maidenhead, масжиди 12 декабрь шанба куни Британиянинг энг яхши масжидларини танлаш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда Maidenhead Advertiser сайти хабар давоми...

2343 14:26 / 12.12.2020
АҚШ сафаридаги бир гуруҳ ўзбекистонлик имомхатиблар 2022 йил 25 апрель куни Чикаго шаҳрида яшовчи ҳамюртларимиз билан учрашув ва Рамазон тадбирларидаги давоми...

1967 01:17 / 27.04.2022
2024 йил 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга давоми...

1563 09:16 / 23.05.2024