1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

«52» (автобусда ёниб кетганларнинг хотирасига)

16:15 / 02.02.2018 5661 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«...Ҳеч бир жон эртага нима касб қилишини билмас. Ҳеч бир жон қайси ерда ўлишини ҳам билмас. Албатта, Аллоҳ ўта билувчидир, ўта хабардордир» (Луқмон сураси, 34-оят).

Аллоҳ таоло куни битган бу бандаларининг жонини битта-битталаб, турли жойларда олиши ҳам мумкин эди. У ҳолда биз уларнинг ўлими ҳақида билмасдик ҳам. Аммо бу бандаларини битта автобусга солиб, уларнинг интиҳосини айнан ўша жой, айнан шу вақт ва айнан шу кўринишда қилди. Уммат ўлароқ сесканишимизни ва... мотам тутишимизни ирода этди.

Ҳолатимизнинг ўзгаришини истаган Зот бу ҳолат ўзгариши ишида бизнинг ҳам иштирокимизни – ақлимиз ва қалбимиз иштирокини истаётган бўлса не ажаб!... Беҳудага берилмаган-ку бу аъзолар бизга!  

Мотам тутдик.

Аммо мотам тутиш билан чеклансак, демак, бизга берилган кўз, қулоқ, ақл, қалб – ҳаммасига яна бир бор хиёнат қилган бўламиз. Аъзоларимизга йўналтирилган ишорани ўз одатимизча яна «кўрмаган» бўламиз.

«...Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир» (Исро сураси, 36-оят).

Олимлар ўтказган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ота-онанинг ички – руҳий ҳолати ҳали туғилмаган тугул, ҳали турмуш қурмаганларнинг зурриёдига ҳам таъсир этаркан... Бу нима дегани? Бунинг маъноси шуки, бир миллатнинг ирсиятини ўзи билан олиб юрган ва уни – ирсиятни – кейинги авлодга етказишга «масъул» бўлган ёшлар руҳий тушкунликда бўлса, кейинги авлоднинг руҳан тетик бўлиши қийинлашар экан, ота-онасидан қолган руҳий «мерос»дан қутулиши ниҳоятда мушкул бўларкан.

Қутулиши қийин бўларкан. Қутулолмаса-чи?

Қутулолмаса келгуси авлод ҳам аутсайдер (омадсиз) миллатлар мақомида қолиши тугул, шунга кўникиб ҳам қолади. Ўзгаларнинг остонасини супуришни ўзига ор билмайди – оддий ҳол деб билади.

Ирсиятида улуғ ишлар жойланган авлоднинг бу аҳволда қолишини балки маънавий жиноят – исроф сифатида кўрмоғимиз керакдир? Юз бераётган баъзи машъум воқеалар, уларнинг аянчли кўриниш олаётгани ҳолатимизда ҳақиқатда жиддий маънавий жиноят мавжудлигининг ишораси эмасми?

Балки шунинг учун уммат ўлароқ сесканишимизни, сергак тортишимизни, мотам тутишимизни, ўйланишимизни ирода этаётгандир?

 

Шокир Шарипов (Муҳаммад ШАКУР)


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик .Мусулмон кишига фарз илм қайси, деб сўрайди. Илм олиш фарз, лекин ҳеч ким ҳамма илмни ўргана олмайди, демак, фарзи айн илм чеклаганган бўлади. Бир сўз давоми...

2264 11:54 / 26.08.2024
Фан тилида мимикрия ёки камуфляж деб аталадиган ҳолат расмда акс этган.Бунда жонзот ўзи турган жойга, ўзини ўраб турган муҳитга мослашади.Бундай мослашиш давоми...

2802 09:00 / 13.01.2022
Машҳур қироат имомларидан бири имом Кисоий роҳимаҳуллоҳ 40 ёшигача қўй боқиб юрган. Кунлардан бир куни у қўй боқиб юрганида боласини Қуръон мадрасасига юбораётган давоми...

2372 10:00 / 15.01.2022
Абдуссамад ибн Муаққал Ваҳб ибн Мунаббаҳнинг ҳаммажлисларидан бирида шундай деганини эшитган.Мен сенга табиблар билмайдиган тиб, фақиҳлар билмайдиган фиқҳ ва давоми...

2557 09:00 / 21.11.2021