1447 йил 22 жумадис сони | 2025 йил 13 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

ЙАСИН ВА ДУХОН СУРАЛАРИ ФАЗЛИ

05:00 / 23.01.2017 5780 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

ЙАСИН ВА ДУХОН СУРАЛАРИ ФАЗЛИ


Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Йасиндир. Ким Йасинни қироат қилса, Аллоҳ унга бу қироати учун Қуръонни ўн марта қироат қилган(савоби)ни ёзади», дедилар». Термизий Ва Байҳақий ривоят қилган.

Шарҳ: Ўша ўн марта қироатда Йасин бўлмайди.

Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Йасин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади. Уни ўликларингизга ўқинглар», дедилар».
Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Йасинни кечаси Аллоҳнинг розилиги талабида ўқиса, уни мағфират қилинади», дедилар». Молик ва Байҳақий ривоят қилган.
Шарҳ: Йасин сураи шарифасининг фазли ҳақида кўпгина ҳадислар ривоят қилинган. Уларнинг аксариятида Йасин сураси Қуръонинг қалби экани таъкидланган. Шунинг учун «Қуръон қалби» сурага иккинчи ном бўлиб қолган.
Имом ал-Баззор Абдуллоҳ ибн Аббос розяллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарсанинг қалби бор. Қуръоннинг қалби Йасиндир. Мен уни умматимдан ҳар бир инсоннинг қалбида бўлишини истардим», деганлар.
Мазкур ҳадиси шарифлар ва шунга ўхшаш бошқа тарғиб ҳадисларга амал қилароқ, мусулмонлар ичида бу сураи каримани ёдлаш, уни доимо ўқиб юриш кенг одат тусига кирган.
Агар бу амалга суранинг маъноларини англаб етиш ва тадаббур қилиш ҳам қўшилса, айни мурод ҳосил бўлар эди. Зеро, Йасинни ўқишга бунчалар тарғиб қилувчи ҳадислар бекорга келмаган.
Йасин сурасининг маъноларини ўрганиб чиққан одам нима учун бу сураи карима «Қуръоннинг қалби» деб аталгани, нима учун унинг фазли ҳақида ҳадиси шарифлар ворид бўлгани англаб олади.
Сурада мўъжаз калималар билан Аллоҳ таолонинг биру борлиги, ҳар бир нарсага қодирлиги, Пайғамбарлик ва ваҳийнинг ҳақлиги, кишилар Пайғамбар етказган ваҳийни ўзларига дастур қилиб яшамоқлари лозимлиги, ўлгандан кейин қайта тирилиш каби масалалар муолажа этилди.
Булар ҳар бир кишининг қалбида туриши лозим бўлган масалалардир. Ҳар бир киши эртаю кеч эслаб туриши зарур бўлган масалалардир. Ушбу масалаларни ўз ичига олган Йасин сурасини ҳар бир киши иймон билан ўқиса, гуноҳлари мағфират бўлишига лойиқдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ҳаа мийим Духонни кечаси қироат қилса, тонг отгунча унга етмиш минг фаришта истиғфор айтиб чиқади», дедилар». Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Ҳаа мийим Духонни жума кечаси қироат қилса, уни мағфират қилинади», дедилар». Термизий ривоят қилган.

Тобаронийнин ривоятида: «Ким Ҳаа мийим Духонни жума кечаси ёки жума куни қироат қилса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», деганлар».
Шарҳ: Имконини топган кишилар ушбу ҳадиси шарифларга амал қилиб юрсалар, албатта, катта савобга соҳиб бўладилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
214. Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми Уларни бало ва мусибатлар тутган ва ларзага давоми...

4319 05:00 / 19.01.2017
иккинчи мақолаСуннатнинг суннат билан насх қилиниши..Суннат Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан асар бўлиб қолган гап, иш, тақрирдир,.Суннат бизга етиб келиши давоми...

5569 15:00 / 21.04.2020
бешинчи мақола2. Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади.Уни қийналиб тутадиганлар зиммасида бир мискин таомича фидя бордир, 184оят.Рўза илк жорий қилинганда, давоми...

5054 14:00 / 09.06.2020
Эй иймон келтирганлар Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, бир қавмга билмасдан мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи давоми...

4562 05:00 / 23.01.2017
Аудиолар

213198 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

132418 14:35 / 11.08.2021