1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Бир ҳадис олимининг илм йўлидаги сафари (2-қисм)

09:54 / 06.01.2018 3386 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 (Муҳаммад Мустафо ал-Аъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбати) 

(2-қисм)

Р. Шантурк: Кишида шундай таассурот уйғотадики, ўзингизни Инглиз маданияти билан анъанавий Исломий фикрлар аралашган бир марказда топдингиз. Тўғрими?

Аъзамий: Кейинчалик уйда ўгай онам билан ўртамизда вазият янада таранглашди. Ва яна бир бор уйимдан қочиб кетишимга тўғри келди (кулади), мен шундай қилдим. Олдин Муродободга, у ердан Девбандга бордим.

Девбанд бутун Ҳинд қитъасидаги энг яхши мактаб эди, хусусан Ҳадис ва Ҳанафий мактаблари ичида. Яъни Ҳинд қитъасидаги энг аҳамиятли Ҳанафий мактабидир. 1948 ва 1952 йиллар орасида у ерда қолдим, 1952 йилда мактабни битирдим.

Р. Шантурк: Қайси мавзуларни ўргандингиз?

Аъзамий: Тўрт йилда энг камида уларни ўқиб ўрганишимиз шарт бўлган маълум китоблар бор эди. Мен у ерда “Ҳамаса” ва “Мутанааб”ни ўргандим. Талабалар орасида жуда машҳур ва ўрганилиши муҳим бўлган “Мақомат ул-Ҳаририй” ва “Мишқот ул-Масобиҳ”ни ўқидим. Булардан ташқари Саҳиҳи Ситта дохил 10 та ҳадис китоблари ҳам бор эди.

Р. Шантурк: Таҳсилингизни Девбандда бошламасдан олдин араб тили тайёрлов курсида ўқишингиз керак эмасмиди?

Аъзамий: Арабчани ўз қишлоғимда ўрганган эдим.

 

РШантурк: Демак, Девбандга борган пайтингиз арабчани билар эдингиз?

Аъзамий: 
Ҳа, жуда яхши билар эдим. Мен “Шарҳ ул-Виқоя”ни ва унга ўхшаш баъзи китобларни ўз қасабамда ўқиган эдим. Тўрт бўлимдан ташкил топган ва илк икки жилди “Аввалин”, охирги икки жилди ҳам “Охирин” деб номланган “Ал-Ҳидоя”ни ҳам қишлоқда эканимда ўқиб чиққан эдим.

 

РШантурк: Бу китоблардан бирортасини ёд олдингизми? Масалан “Ҳидоя”ни?

 

Аъзамий: Йўқ, ёд олганим йўқ, лекин бу китоб мени ниҳоятда таъсирлантирди. Аммо “Ал-Ҳидоя”дан 30-40 саҳифа ёддан ўқий оламан, сўзма-сўз тартиб билан бўлмаса ҳам (кулади). Қачон, қандай қилиб, ундай-бундай дегунча, аслида китобни ўқиб тугатиб қўйган бўласан.

 

Р. Шантурк: Девбандда Ҳадис дарслари қандай ўқитиларди? 

Аъзамий: Девбандда Ҳадис дарслари таҳсилнинг охирги икки йилида ўқитилар эди. Ундан олдин мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тафсир ҳамда шунга ўхшаш барча дарсларни ўзлаштириш керак бўларди.

Р. Шантурк: Ҳадис ўқитишни охирги икки йилга қолдиришнинг бирор хос сабаби бормиди? 

Аъзамий: Янада табиий, натижали бўлиши учун.

 

Р. Шантурк: Ҳадис сабоғини ўрганиш учун олдин маълум билимларни эгаллаш керак. Чунки Усмонли мадрасаларида ҳам ўзига хос бир тартиб, тизим, услуб бор эди. Талабалар Ҳадис илмини энг охирида ўрганишарди.

Аъзамий: Ҳадис илмидан олдин араб тилини пухта ўрганишингиз, Қуръон оятларини билишингиз, тушунишингиз лозим бўлади. Бундан ташқари Тафсир билан ҳам шуғулланган бўлишингиз керак. Тафсир оламида жуда таниқли бўлган, биз ҳам ўша даврлар ўқиб-ўрганган “Байзовий” ва “Жалолайн”ни англаш, тушуниш даражангиз юқори бўлиш билан бирга ўтган суҳбатимизда айтганимиздек, “Мутанааб”, “Ҳамаса”, “Мақомати Ҳаририй” ҳамда шунга ўхшаш бир қанча китобларни ўқиб чиқишингиз, араб адабиётидан бохабар бўлишингиз талаб этилади.

Р. Шантурк: Демак, асосий илмларни олгандан кейин Ҳадис билимини эгаллашга икки йил вақт кетади, шундайми?

Аъзамий: Шундай. Ҳадис илмини ўрганишдан олдин араб тилини ҳал этишингиз, Қуръон оятларини билишингиз лозим бўлади. Бунинг қаторида Тафсир илми билан шуғулланишингиз керак бўлади. Тафсир илми оламида машҳур бўлган ва бизнинг ҳам ўша пайтларда ўқиган    маъноларимизга уйғун бўлиш билан бирга сал олдинроқ баҳс этганимиз шунга ўхшаш бир неча китобларни ўқишингиз, араб адабиётидан хабардор бўлишингиз керак бўлади.

Ушбу поғоналарни босиб ўтгач, яъни келтирилган китоблар билан танишиб чиққач, энди сиз Ҳадис илмини ўзлаштириш учун тайёр ҳисобланасиз. Барча Ҳинд мактабларининг заиф томонларидан бири ҳам – балки энди бир оз ўзгарган, ривожлангандир – шу эди: араб тилини жуда яхши тушунар эдик, номи келган барча китобларни муаммосиз ўқир эдик, аммо сўзлашишга келганда икки оғиз ҳам гаплашолмас эдик! Чунки Устозлар бизга ҳамиша сўзлашувга унчалик эҳтиёж бўлмаслигини, фақат матнни ўқиб, маъносини англасак, мағзини тушунсак, шу муҳимроқ эканини уқдиришар эди.

Р. Шантурк: Демак, асосий илмларни эгаллагач, Ҳадис илмини ўрганишга икки йил муддат кетди?

Аъзамий: Шундай. Шу икки йил ичида телескопнинг қандай бошқарилишини ўргандик. “Шарҳи Жағмийний” номли барча фалакиёт илмларини қамраган катта бир китоб бўларди. Униям ўқиб чиқдим. Аммо ҳозир ундан бирор нарса эсимда қолмаган.

 

РШантурк: Ҳадис илми устозингиз ким эди?

Аъзамий: Устозим энг машҳур устозлардан бўлган Шайх Мавлоно Ҳасан Аҳмад Маданий раҳматуллоҳи алайҳ эдилар.

РШантурк: Бизга у киши ҳақларида сўзлаб бера оласизми?

Аъзамий: Ҳадис дарси учун доимо ўзлари билан фиқҳ китобларини олиб кирар эдилар. Шу боис бошқа китоблардан фарқли ўлароқ, тавсияномаларни келтира олардилар. Чунки устозимиз ҳадисни фақатгина ҳадис ҳолида ўргатмас эдилар. Ҳадисларни Ҳанафий мазҳабидан келиб чиқиб тушунтириш учун ўргатар эдилар. Бу эса дарснинг бош ғояси эди. Адашмасам, “Саҳиҳи Бухорий”да таҳорат билан боғлиқ бир ҳадис бор эди, Ҳанафий мазҳаби эса бунга қарши эди. Устоз бир неча манбалардан турлича тавсияномалар келтириш билан Ҳанафий мазҳаби қарашининг нима учун тўғри эканини исботлар эдилар.

Фақатгина бу ҳадис эмас, яна кўплаб шундай ҳадислар бор эканини, шу сабабли Ҳанафий мазҳабининг ушбу фикрга таянишини, бу таржиҳ айни вақтда баъзи нарсаларнинг таъсирини бартараф қилганини тушунтирардилар.

Шайх ҳар бир мавзуни ниҳоятда муфассал шарҳлар эдилар. Мен ушбу ҳолатни бир кишининг бозордан бир кило пахта сотиб олиб, уйда уни битталаб чигитлаб, кейин уни йигириб, арқон ҳолига келтириб, тўқиб, кийиш мумкин бўлган либос ҳолига келтиришига ўхшатар эдим. Худди шунга ўхшаб, Шайх раҳимаҳуллоҳ кичик бир мавзуни олиб, уни маромига етказгунча тушунтирар, жуда кенг ва теран шарҳлар эдилар.

Ҳарҳолда ҳатто аҳмоқ бир одам ҳам мавзу нима ҳақда эканини, нима хусусда тортишилиб, гап нима устида бораётганини англар эди.

Яна бошқа бир устозимиз Шайх Иброҳим Боли раҳматуллоҳи алайҳ ҳам ўзгача усулда дарс берар эдилар.

Бизга “Саҳиҳи Муслим”ни ўргатди. У кишидан бирор савол сўрасангиз, жавобан бир сўз ёхуд икки оғиз сўз, кўпи билан бирор жумла айтар эди. Бирор муаммо устида гапираётган бўлсангиз, “Нима бўлди?” деб сўрар, сиз жавоб бергач, “Мен сизга ҳозир айтган сўзимни бир оз тафаккур қилсангиз, саволингизнинг жавоби шу сўзимнинг ичида”, дер эди. Ҳақиқатан ҳам саволингизга жавоб ўша биргина сўз ёки жумланинг ичида мужассам бўларди!

Шунингдек, жудаям ўзгача инсон эди.

Битта сўз айтар, шу бир сўздан келиб чиқиб, фиқҳ, ҳадис ёки бошқа бир мавзуга тегишли бўлган барча саволга жавоб беришингизни сўрар эди.

Аммо Шайх Мавлоно Ҳасан Аҳмад Маданий раҳматуллоҳи алайҳни барча талабалар бирдек қаттиқ ҳурмат қилишар, яхши кўришар эди. Чунки жудаям осон тушунтирар, эшиги барча учун очиқ эди.

Тушлик ҳамда кечки овқатини уйда емас, дастурхонини келтириб, ташқарига ёзар, уйида бор нарсани унга қўярди. Меҳмонларининг кети узилмас эди. Чунки ўзи сўфий, шайх инсон эди. Муридлари кўп эди. Келувчи ҳар қайси муриди ҳамда талабаси у зотнинг дастурхонидан таом ейиши мумкин эди.

Р. Шантурк: У ҳолда устозингиз Ҳадис илми билан бирга тасаввуфни ўргатган, ёйган.

Аъзамий: Шундай.

http://www.sonpeygamber.info/bir-hadis-aliminin-ilim-yolculugu-mustafa-el-a-zami#

(Давоми бор)

 

Гулбаҳор Абдуллоҳ таржимаси.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Моликий мазҳаб асосчилари, Имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби Омир алАсбаҳий 93 ҳ.санада таваллуд топдилар. У кишининг оналари фозила, оқила аёл давоми...

6263 21:53 / 27.04.2017
Имом, ҳофиз, мусанниф, сиқа Абул Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Осим Розий.Оталаридан, Али ибн Мадиний, Иброҳим ибн Ҳажжож Сомий, Абу Рубай Заҳроний, Ҳудба ибн Холид, давоми...

1271 11:00 / 08.11.2020
80 ёшимдаги илмга бўлган қизиқишим 20 ёшимдагидан кўра кучлироқ эди.Ҳофиз ибн Ражабнинг .Зайлу табақатул ҳанобила, китобидан буюк қори, фақиҳ, усул олими, воиз, давоми...

2078 17:00 / 14.02.2021
Муҳаммад Мустафо алАъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбатиР. Шантурк Докторлик ишингиз қандай мавзуда эди Ушбу мавзуни танлашдан бирор аниқ давоми...

3154 17:42 / 11.01.2018
Аудиолар

118742 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40703 14:35 / 11.08.2021