1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Менга умматлар рўбарў қилинди

08:00 / 03.01.2018 4000 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менга умматлар рўбарў қилинди. Мен ҳамроҳлари билан бирга кетаётган бир набийни кўрдим. Яна бир набийни кўрдимки, у киши билан бир ёки икки киши бирга эди. Яна бошқа бир набийни кўрдимки, у билан бирор киши йўқ эди. Шу пайт кўп кишилар кўрсатилди. Мен эса улар умматиммикан, деб гумон қилдим. Бу Мусо алайҳиссалом ва у зотнинг қавмлари эди. Лекин сен уфққа қара, дейилди. Мен қарасам, унда улкан тўп одамлар бор экан. Бошқа уфқ томонга ҳам қара, дейилди. Қарасам, унда ҳам улкан тўп одамлар бор экан. Шунда: «Бу умматингдир. Улар билан етмиш минг киши борки, улар ҳисоб-китобсиз, азобсиз жаннатга киришади», дейилди», дедилар. Сўнгра у зот ўринларидан туриб, манзилларига кириб кетганларида, кишилар ўша жаннатга ҳисоб-китобсиз, азобсиз кирувчилар ҳақида гурунглаша бошлашди. Баъзилар: «Шояд, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суҳбатларида бўлган кишилар ўшалар бўлишса», дейишди. Баъзилар эса: «Шояд, Исломда туғилиб, Аллоҳга бирор нарсани ширк келтирмаганлар ўшалар бўлишса», дейишди. Ва яна кўп нарсаларни зирк қилишди. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ҳузурига чиқиб: «Нима ҳақда гурунглашяпсизлар?» деганларида, улар бунинг хабарини беришди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Улар дам солмайдиган, дам солдирмайдиган, фол очмайдиган ва Раббиларига таваккал қиладиганлардир», дедилар. Укоша ибн Муҳсин ўринларидан туриб, «Мени ўшалардан қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинг», деганида, У зот: «Сен улардансан», дедилар. Сўнгра бошқа киши туриб: «Мени ҳам ўшалардан қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинг», деганида, у зот: «Укоша у ҳақда сендан ўзиб кетди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бир киши .Лаа илааҳа иллаллоҳу, Муҳаммадур Расулуллоҳ, деб чин қалбдан давоми...

5852 17:49 / 13.05.2017
Абдуллоҳ ибн Шаххир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борсам, у зот намоз ўқиётган эканлар. Шу даражада давоми...

3910 08:05 / 30.06.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, балки бойлик нафснинг тўқлигидадир,, дедилар,. Муттафақун алайҳ.

3863 06:05 / 12.09.2018
Абу Саид алМақбурийдан розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади..Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бир неча кишининг олдидан ўтиб қолди. Уларнинг олдида қовурилган қўй гўшти давоми...

3061 06:00 / 19.08.2018
Аудиолар

211041 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130301 14:35 / 11.08.2021