1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Ўсмирлик вақтларида, оғир кунларни бошларидан ўтказишлари

10:00 / 29.11.2017 4052 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

128

Энди кўнгил берганида, қолдиларку ўксиб яна,

Ўйлайдилар бу дунёда, қолдиммикан ёлғиз яна,

Йўқ! Аслида Парвардигор, сабр дарсин ўтар яна,

Суянчиқлар барисини, саккиз ёшда олди АЛЛОҲ.

129

Барча гўдак ушбу ёшда, эркатойлар юрар бошда,

Ўйин кулгуфароғатда, еганлари тотли ошда,

Ёш халоскор минг азобда, бўзлаб юрар тоғу тошда,

Суйганидан бошқасига, бундай азоб бермас АЛЛОҲ.

130

Отаси йўқ онаси йўқ, борай деса бошпана йўқ,

Ҳомийси йўқ волийси йўқ, олай деса мероси йўқ,

Кўрпасийўқ болиши йўқ, ётай деса айвони йўқ,

Бу ҳаётда бор машаққат, ҳаммасини берди АЛЛОҲ.

131

Оқилларга ибрат бор, Набийнинг (С.А.В) ҳаётида,

Бизда ғам йўқ ул Зотда,  вақо  йўқ бисотида,

Ёлғон дунё йиғдик биз, керакдан зиётида,

Зийнат қилиб дунёни, имтихон қилар АЛЛОҲ.

132

Йиғлаб қолди ёш халоскор, абу Толиб қўл остида,

Барча хайрон ёш болани, алам қайғулар бостида,

Тарихда йўқ бул мусибат, ҳақиқатларни ростида,

Мусибатлар билан ўраб, ҳаётга  ўргатар АЛЛОҲ.

133

Абу Толиб қалби жўшиб, набирага, меҳр солди,

Али, Жаъфар, Ақийлдан ҳам, набирани яқин олди,

Қайга борса ёнларида, ёдгорим деб олиб қолди,

Фарзандидан зиёд меҳр, солиб қўйди дилга АЛЛОҲ.

134

Бошлар яна янги ҳаёт, кўникмоқга фурсат керак,

Олдинда кўп синов яна, уммат учун нусрат керак,

Нусрат келар уммат учун, бунга буюк  журъат керак,

Бу журъатни қуллар ичра, ёш етимда кўрди АЛЛОҲ.

135

Аста секин кўникдилар, бобосига ўргандилар,

Кўрмай қолса бир лаҳзага, мунгли холда ўртандилар,

Бу ҳаётда неки бўлса , борзаҳматни кўргандилар,

Бу заҳматни барисини, охир ҳикмат қилар АЛЛОҲ.

136

Ажраб турар болаларда, нурли юзда ширин сўзда,

Қилиқлари   ҳам ёқимли, шижоатлар чақнар кўзда,

Боболари хузурида, ғам қайғуни кўрмас ўзда,

Шодлик ила қайғуни ҳам, навбат билан берар АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                    Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маҳалли қиёмни қўллаб қувватловчиларнинг кўпчилиги ушбу ҳодисани далил сифатида келтиришади. Аммо бу ерда айрим мулоҳазали жиҳатлар бор. Биринчидан, бу йиғин давоми...

1953 13:59 / 24.10.2021
.Мавлид, сўзи .таваллуд,, .таваллуд они, каби маъноларни англатади. Истеъмолда эса, охир замон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари, давоми...

7257 09:05 / 01.10.2021
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМАллоҳ субҳанаҳу ва таолога У зотнинг улуғлигига муносиб ҳамду санолар бўлсинАллоҳнинг охирги Расули Муҳаммад Мустафога мукаммал давоми...

5189 19:12 / 28.04.2017
Ассалоту вассаламу алайка я РасулаллоҳАссолату вассаламу алайка я ҲалилаллоҳАссолату вассаламу алайка я Саййидал аввалин, вал ъаҳирин, вассалам алал давоми...

4361 15:05 / 06.11.2019
Аудиолар

225966 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

144797 14:35 / 11.08.2021