1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 121-оят

09:55 / 18.11.2017 4065 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари – ана ўшалар унга иймон келтирадир. Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар – ўзлари зиён кўрувчилардир. Бақара 121. 

Агар яҳудийлар ҳақиқий Тавротни инсоф билан, ўрнига қўйиб ўқисалар, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш зарурлигини тушуниб етадилар. Насронийлар ҳам Инжилни бузмасдан, инсоф билан, ўрнига қўйиб ўқисалар, Муҳаммад алайҳиссаломга иймон келтириш зарурлигини англаб етадилар. Кимки Қуръони Каримни инсоф билан, ўрнига қўйиб ўқиса, унга иймон келтириш зарурлигини тушуниб етади. Бу улкан ҳақиқатни ушбу ояти кариманинг биринчи жумласидан тушуниб оламиз.

«Биз китоб берганлардан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлари – ана ўшалар унга иймон келтирадир».

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «ўрнига қўйиб тиловат қилиш»ни «Ҳалол деганини ҳалол билиб, ҳаром деганини ҳаром билиш, Аллоҳ қандай нозил қилган бўлса, шундай ҳолда ўқиш, маъноларини бузмаслик, ўзича нотўғри таъвил қилмаслик», деб шарҳ қилганлар.

Шу ва шунга ўхшаш шартларга амал қилиб, инсоф билан тиловат этганлар иймонга келиб, икки дунё саодатига эга бўладилар. Кимки кофир бўлса, икки дунёда ютқизади.

«Ким унга куфр келтирса, ана ўшалар – ўзлари зиён кўрувчилардир».

Аллоҳ таолонинг Китобига куфр келтирганлар ютқизмаса, ким ютқизар эди?!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ким уни эшитгандан сўнг ўзгартирса, бас, гуноҳи фақат ўзгартирганларнинг ўзига бўладир. Албатта, Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир. Бақара 181. Яъни ўлаётган давоми...

3763 08:25 / 19.01.2018
Роббингиздан фазл исташингизда сизга гуноҳ йўқ. Арафотдан қайтиб тушганингизда, Машъарул Ҳаромда Аллоҳни зикр қилинг. Сизни ҳидоятга бошлагани учун У Зотни зикр давоми...

3804 08:56 / 05.02.2018
Ана ўшалар залолатни ҳидоятга, азобни мағфиратга сотиб олганлардир. Оловга қандай ҳам «сабрли»лара Бақара 175. Ушбу ояти каримада васф асосида ҳақиқатни беркитган давоми...

3505 08:30 / 13.01.2018
Сендан хамр ва қимор ҳақида сўрарлар. Сен .Иккисида катта гуноҳ ва кишилар учун манфаат бор ва гуноҳлари нафларидан каттадир,, ndash деб айт. Ва сендан нимани нафақа давоми...

5532 09:05 / 26.02.2018