1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Умматимнинг барчаси жаннатга кирар...

10:00 / 19.08.2017 3992 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, бош тортганларгина кирмас», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади?» дейишди.

«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар».

Бухорий ривоят қилган.

Шарҳ: Пайғамбар алайҳиссалом мусулмон одамнинг жаннатга кириши унинг у зотга итоат қилишига боғлиқ эканини таъкидламоқдалар.

«Умматимнинг барчаси жаннатга кирар, лекин бош тортганларигина кирмас».

Яъни «Умматимнинг киришдан бош тортганлардан бошқаси жаннатга киради», демоқдалар. Бундан ажабланган саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, ким бош тортади? Жаннатга киришдан бош тортган одам ҳам бўладими?» дейишди. Бу саволга жавобан у зот:

«Ким менга итоат қилса, жаннатга киради, ким менга осий бўлса, бош тортган бўлади», дедилар.

Яъни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоатдан бош тортиш жаннатга киришдан бош тортишга баробардир. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга итоат қилиш у зотнинг Суннатларини маҳкам тутиш билан бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилмаган одам эса у зотга осий бўлади. Демак, хулоса аниқ:

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига итоат қилган киши жаннатни топади!

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига осийлик қилган киши дўзахни топади!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан четда бўлинглар. Сизларга нимани амр давоми...

4666 10:30 / 17.08.2017
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳ ажалини олтмиш ёшга етгунича ортга суриб қўйган кишининг узри қолмайди,, дедилар,.Бухорий ривоят қилган.

2116 21:37 / 14.06.2020
. ,. .6409. Абу Яъло Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсага давоми...

1947 08:51 / 22.12.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Етти нарса келишидан олдин яхши амалларни қилиб қолишга шошилинглар. Бунда давоми...

3970 23:10 / 24.01.2018
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021