1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Уларнинг белбоғларидан ушлаб...

10:20 / 18.08.2017 3260 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Албатта, мен ва менинг умматимнинг мисоли худди олов ёқиб ўтирган одам ҳамда унга (оловга) келиб тушаётган ҳайвон ва капалакларга ўхшайди. Мен сизнинг белбоғингиздан тутиб турувчиман, сиз эса ўзингизни оловга урасиз», дедилар». 

Икки ҳадисни икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. 

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадиси шарифларида у зотнинг Суннатларини маҳкам ушлашга ишора борлиги учун ушбу бобда келтирилган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзлари билан умматлари орасидаги муносабатлар ҳаётдан олинган мисол билан тушунтириб берилмоқда.

Қоронғи кеча. Бир одам олов ёқиб ўтирибди. Турли ҳашарот ва капалаклар келиб, ўзини оловга уриб ҳалок бўлмоқда. Олов ёнидаги одамнинг ҳайвон ва капалакларни оловдан тинмай ҳайдашига қарамай, улар ўзларини оловга уриб, куйиб кетмоқда. Улар ўзларидан олдинги шерикларининг ҳалок бўлаётганини кўриб-билиб туриб ҳам яна ўзларини ҳалокатга урадилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўша турли жонзот ва капалакларни оловдан қайтараётган одамга ўхшаб, кишиларни дўзах оловидан, унга тушишга сабаб бўладиган ишлардан қайтарадилар. Уларнинг белбоғларидан ушлаб, оловдан нари тортишга ҳаракат қиладилар. Одамлар эса капалакларга ўхшаб у кишига қаршилик кўрсатиб, ўзларини оловга ураверадилар. У зот Рафиқул Аълога риҳлат қилганларидан сўнг бу ишни Суннатлари қилади. Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Суннатларига амал қилса, дўзах оловидан сақланиб қолади, акс ҳолда ўзини оловга урган капалакдек ҳалок бўлади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Бу кеча менинг ўғлим туғилди. Уни бобом Иброҳимнинг исми билан давоми...

3741 09:07 / 10.01.2024
Абу Саид Саъд ибн Молик ибн Синон алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиАллоҳнинг набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам Сизлардан аввал ўтган умматлардан бир давоми...

4536 18:06 / 06.11.2017
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ азза ва жалланинг сўзидаги Иброҳим алайҳиссалом дуоларини давоми...

4077 09:20 / 29.05.2018
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Умар Жобияда бизга хутба қилди .Эй одамлар Мен сизларнинг орангизда худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

5877 17:00 / 24.08.2022
Аудиолар

210990 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130250 14:35 / 11.08.2021