1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Тоқатларингиз етган нарсада

14:38 / 09.08.2017 3072 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ осиш ва итоат қилиш ҳақида  байъат қилсак, сизга, тоқатларингиз етган нарсада», дер эдилар».

Шарҳ: Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг бу гапларидан кўриниб турибдики, саҳобалар томонидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат такрорланиб турган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Тоқатларингиз етган нарсада», дейишлари Исломнинг умумий қоидасига мувофиқ гапдир. Исломда инсондан унинг тоқатидан ташқари нарсани талаб қилиш йўқ.

Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Саҳобаи киромларнинг Расулуллоҳ алайҳиссаломга қайта-қайта байъат қилганликлари. Демак, раҳбар билан унга эргашганлар орасидаги аҳднома – байъат вақти келганда янгиланиб туриши мақсадга мувофиқ экан.

2. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга қулоқ осиш ва итоат қилиш ҳақида ҳам байъат қилинганлиги.

3. Ислом динида инсонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилиш йўқ экани.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаларни кетмакет оч ўтказардилар. Оилаларининг кечки овқатга бирор давоми...

3529 06:05 / 09.09.2018
. ,. . Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким азонни эшитгандан кейин .Аллоҳумма, Робба давоми...

3407 05:09 / 05.10.2019
5 . ,. . 79. Абу Ҳумайд ёки Абу Усайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон бирортангиз масжидга кирса, давоми...

2147 09:31 / 19.10.2019
. ,. . 6475. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Курашда енгган кучли бўлавермайди. Ғазаб чоғида ўзини давоми...

2044 08:37 / 30.12.2018
Аудиолар

211001 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130261 14:35 / 11.08.2021