1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Абдураҳмон ибн Самура, амирликка ўзинг талабгор бўлма!

09:20 / 17.02.2019 2127 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ سَمُرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا عَبْدَ الرَّحْمَنِ بْنِ سَمُرَةَ: لاَ تَسْأَلِ الإِمَارَةَ، فَإنَّكَ إِنْ أُعْطِيتَهَا عَنْ غَيْرِ مَسْأَلَةٍ أُعِنْتَ عَلَيهَا، وَإِنْ أُعْطِيتَهَا عَنْ مَسْأَلَةٍ وُكِلْتَ إِلَيْهَا، وَإِذَا حَلَفْتَ عَلَى يَمِينٍ، فَرَأَيْتَ غَيْرَهَا خَيْرًا مِنْهَا، فَأْتِ الَّذِي هُوَ خَيْرٌ، وَكَفِّرْ عَنْ يَمِينِكَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

674/1. Абу Саид Абдураҳмон ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Эй Абдураҳмон ибн Самура, амирликка ўзинг талабгор бўлма! Чунки ўзинг талабгор бўлмасдан, сени амир этсалар, у ҳолда Аллоҳ Ўзи сенинг мададкоринг бўлади. Агар ўзинг талабгор бўлиб, амир бўлсанг, бу ҳолда Аллоҳ ўзингга топшириб қўяди. Ва яна агар сен бир нарсага қасам ичсанг, кейин яхшилик унинг аксида бўлса, ўша яхшисини ихтиёр қилгинда, бузган қасамингнинг каффоратини бергин», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Мавзуга оид мақолалар
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, мен сизнинг ичингизда, агар маҳкам ушласангиз, зинҳор залолатга давоми...

3832 10:10 / 26.08.2017
Ато ибн Абу Рабоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Ибн Аббос розияллоҳу анҳу .Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми, дедилар. Мен .Ҳа,, дедим. Ибн Аббос давоми...

3916 12:25 / 20.11.2017
Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам«Бирор мусулмон кишига заҳмат, беморлик, ташвиш, хафалик, азият, ғам давоми...

3542 13:25 / 22.11.2017
Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мусулмон қабрида сўралганда, .Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ ва Муҳаммад Аллоҳнинг давоми...

4175 09:20 / 01.06.2018