1447 йил 12 шаъбон | 2026 йил 31 январь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Абу Зарр, мен сени заиф, бечораҳол киши, деб биламан

09:21 / 19.02.2019 2233 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ أَبِي ذَرٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «يَا أَبَا ذَرٍّ أَرَاكَ ضَعِيفًا، وَإِنِّي أُحِبُّ لَكَ مَا أُحِبُّ لِنَفْسِي، لاَ تَأَمَّرَنَّ عَلَى اثْنَيْنِ وَلاَ تَوَلِّيَنَّ مَالَ يَتِيمٍ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

675/2. Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Эй Абу Зарр, мен сени заиф, бечораҳол киши, деб биламан. Ўз нафсимга нимани яхши кўрсам, сенга ҳам ўша нарса бўлишини яхши кўраман. Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг молига мутасадди бўлма», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Мавзуга оид мақолалар
Урва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади.Эй опамнинг ўғли Ҳилол янги чиққан ойга қарардик, сўнгра яна ҳилолга қарардик, сўнгра яна ҳилолга қарардик, яъни, икки давоми...

3580 06:00 / 18.08.2018
. ,. .., .5903. Наввос ибн Самъон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Хуснихулқли бўлиш комил яхшиликдир. Гуноҳ эса давоми...

2519 07:42 / 31.10.2018
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одам боласи вафот этганда, унинг амали кесилади. Фақат уч давоми...

19164 21:39 / 18.06.2020
. ,. .22. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ислом ғариб ҳолатда бошланди ва қандай бошланган бўлса, ўшандай давоми...

2642 07:08 / 11.04.2019