1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Эътикоф

17:50 / 19.06.2017 4057 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Эътикоф деб рўзадорнинг эътикоф нияти билан жамоат масжидида қолишига айтилади.

Эътикоф таъкидланган суннат бўлиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларича Рамазоннинг охирги ўн кунлигида доим эътикоф ўтирганлар. У зотдан кейин завжалари эътикоф ўтиришган.

 

Имом Бухорий Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирар эдилар».

Имом Муслимнинг ривоятида ушбу ҳадиснинг ровийси Нофеъ: «Абдуллоҳ менга масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эътикоф ўтирадиган жойни кўрсатган», деган.

Ибн Можа бошқа йўл билан Нофеъдан ривоят қилади: «Ибн Умар эътикоф ўтирсалар «Тавба устуни»нининг* орқасига тўшакларини тўшар эдилар».

* Абу Лубоба деган саҳобий Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бану Қурайз хусусида чиқарган ҳукми борасидаги сирини фош қилиб қўйгани учун масжид устунларидан бирига ўзини боғлаб, «Аллоҳ қилган гуноҳимни кечирмагунича ечмайман» деб қасам ичади. Уч кундан кейин унинг тавбаси қабул бўлгани ҳақида оят нозил бўлгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бориб ўз қўллари билан ечганлар. Бу устун «Абу Лубоба устуни» ҳам дейилади.

Эътикоф суннат эканига қарамай, сўнгги пайтларда кўпчилик эътикоф ўтиришдан ожиз қолмоқда, чунки эътикоф нафсга оғир келадиган амалдирДемак, Аллоҳ кимни нафсини енга олишга қодир қилса, кўп яхшиликка эришибди. Зеро, эътикоф ўтирган одам Аллоҳнинг Байтида муқим туради. Бу иши билан гўё у: «Мени мағфират қилмагунингча жойимдан жилмайман», дегандек бўладиИнсон олдидаги эшикни қоқаверса, у ахийри очилади.

Шунинг учун умримизда бир маротаба бўлса ҳам эътикоф ўтиришга ҳаракатқилишимиз лозим. Рамазоннинг охирги ўн кунлигининг ҳаммасида эътикоф ўтира олмасак, бир қисмида ўтирайлик, ўзимизни бу суннат амалдан маҳрум қилмайлик.

Гоҳида эътикоф назр қилиш билан вожиб амалга айланиб қолади. Уламолар «назр қилинган эътикофда рўза тутиш шартми, йўқми» деган масалада ихтилоф қилишган. Ибн Умар ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳум рўза тутиш шарт дейишган. Уларнинг бу сўзларини Абдурраззоқ саҳиҳ санад билан ривоят қилган. Оиша розияллоҳу анҳудан ҳам шунга ўхшаш ривоят келган. Молик, Авзоъий, ҳанафий мазҳаби уламолари ҳамдаимом Аҳмад ўзларидан қилинган икки ривоятнинг бирида шундай дейишган. Имом Шофеъий ва имом Аҳмадлар ўзларидан қилинган икки ривоятнинг бирида рўзасиз эътикоф ўтириш жоиз дейишган. Ҳар икки тарафнинг далиллари бор. Уларни батафсил ёритилган фиқҳий китобларда топиш мумкин.

Гоҳида эътикоф мандуб бўлади. Масалан, киши ҳар сафар масжидга кирганида у ерда эътикоф ўтиришни ният қилиб олиши мандубдир.

Эътикоф фақат масжидда бўлади. Аллоҳ таоло: «Масжидларда эътикофдалигингизда уларга яқинлик қилманг», деган (Бақара сураси, 187 оят).

Эътикофнинг энг афзали Масжидул Ҳаромда, кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларида, кейин Масжидул Ақсодаги эътикофдир. Кейин эса жума ўқиладиган масжидларда эътикоф ўтиришдир.

Эътикоф ўтирмоқчи бўлган одам масжидга қуёш ботишидан бир оз олдин кириши керак. Қуёш ботганда эътикоф ўтирмоқчи бўлган куннинг кечаси бошланади. Шунда бир кеча-кундуз эътикоф ўтирган бўлади.

«Қуёш ботишидан бир оз олдин» деганимизнинг боиси шукишундай қилинсаўша кирибкелган тунда ҳамда эътикоф ўтирмоқчи бўлган кунида тўлиқ ўтирган бўлади. Эътикофнинг энг ози бир кеча-кундуз деб шарт қўйган уламоларниг ихтилофидан чиқиш мақсадида шундай дедим.

Бир киши Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирмоқчи бўлса, масжидга Рамазоннинг йигирма биринчи кечаси киришидан олдин масжидга киради ва ўттизинчи куни қуёш ботгандан кейин чиқади.

 

Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Рўзадор одам тили ва бошқа аъзоларини ҳаром ишлардан, гуноҳлардан тийиши лозим. Ана шунда рўзанинг асл маъноси бўлмиш тийилишни амалга оширган бўлади.Икки давоми...

3636 16:10 / 31.05.2017
Нақд пулдан қандай қилиб закот чиқарилади Унинг шартлари қандайНақд пулдан закот чиқариш фарз бўлиши учун унда қуйидаги шартлар мавжуд бўлиши лозим1. Пул нисобга давоми...

5473 12:40 / 18.06.2017
Нафл рўза тутиб олган кишининг биродари уни пешиндан олдин таомга таклиф қилса, биродари ўша таомни у билан бирга ейишдан хурсанд бўлса, рўзадор одам биродари давоми...

6207 14:25 / 10.06.2017
Рўза энг улуғ ва фазилатли ибодатдир. Аллоҳ таоло рўзани барча умматларга фарз қилган .Эй иймон келтирганлар Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга давоми...

4327 16:26 / 22.06.2017