1445 йил 20 шаввол | 2024 йил 29 апрель, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Рўзадор бошқалар билан қандай муносабатда бўлиши керак?

19:17 / 08.06.2017 3238 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ислом динида мусулмонлар бир-бирига душманлик, хафагарчилик ва қўполлик қилишлари қораланади. Айниқса бугунги кунимизда биз жуда эътиборли бўлмоғимиз керак. Ислом динини ваҳшийлик дини ниқобида кўрсатишга уринишаётган ҳозирги кунимизда, мусулмонларнинг энг асосий вазифаларидан бири инсонларга мулойимлик ва сабр-қаноат билан ҳақиқатни англашларида кўмаклашишдир.

Динимизда мажбурлаш йўқлигини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак. Ақлли инсон мажбурлашнинг ўрнига ишонтириш ва кўндириш санъатидан фойдаланади. Шунинг учун, энг аввало, ўзимиз рўзани ибодат сифатида қанчалик муҳим эканини англаб олишимиз, ундан кейин эса энг мақбул ҳолатда бошқаларга тушунтиришимиз керак. Агар мусулмон банда рўза тутмаса, ҳар қандай арзирли сабаби бўлмасин, ушбу инсон эътиқодида қандайдир нуқсон бор. Бу каби инсонлар эътиқоднинг асл мазмунини яхши тушуниб олишлари керак. Чунки эътиқодсиз ва мусулмон бўлмаган инсондан ибодат кутилмайди. Агар бу масалага одоб-ахлоқ нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, рўза тутмаган одам рўзадорнинг олдида таомланмайди. Ҳадисларнинг бирида мусулмонларнинг рўза тутишларига ҳурмат билдирган яҳудий ҳақида гап боради ва натижада у иймонга келиб, жаннатий бўлади. Рўзадор эса доимо ёдида тутсинки, Исломга хафагарчилик, душманлик ва қўполлик билан хизмат қилинмайди. Инсон томонидан содир этилган амалларга нафрат билан инсоннинг ўзига нисбатан нафратнинг ўртасидан катта фарқ бор.

Юқорида айтиб ўтилганидек, амалларнинг софлиги, Аллоҳ таолонинг буйруқларига бўйсуниш ва қайтариқларидан қайтиш мукаммал ва мустаҳкам иймон натижасидир. Хоҳ у рўза тутиш бўлсин, хоҳ ибодатларнинг бошқа тури ёки солиҳ амал бўлсин, буларнинг барчаси Ислом динининг софлигига эътиқод қилиш асносида бўлади. Шу сабабдан, агар ҳар томонлама мукаммал инсонларни тарбия қилмоқчи бўлсак, унда биз бор имкониятимизни уларнинг эътиқодларини мустаҳкамлашга қаратишимиз керак. Мусулмонларнинг бугунги кундаги аҳволи уларнинг эътиқодларининг заифлашиб кетганлигидандир. Ислом динининг энг асосий мақсадларидан бири илм ўрганишлик ва ушбу илмни бошқаларга ўргатишликдир. Билим эса эътиқоднинг асосидир. Шунинг учун тушунтириш ишларида эҳтиёткорлик ва асталик билан, сабр ва камтарликка суяниб, мажбурлаш ва ҳақоратли сўзлардан қочган ҳолда ҳаркат қилиш мақсадга мувофиқдир ва бу албатта ўзининг кутилган, кўнгилдагидек натижаларини беради.


Абдулатиф ИРГАШЕВ таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муборак Рамазон ойи ҳам тугамоқда. Аллоҳ таолонинг нурлари билан қамраб олинган ойлар ичида энг улуғи билан видолашамиз. Рамазонда қилган амалларимизни таҳлил давоми...

3205 16:44 / 01.07.2017
.Қадр кечаси, .ЛайлатулҚадр, Рамазон ойи ичига яширилган энг фазилатли, минг ойдан яхшироқ, гуноҳлар кечириладиган, дуолар ижобат бўладиган кечадир. Қуръони Карим давоми...

5827 17:22 / 17.06.2017
Рамазон ойи ойларнинг энг фазилатлисидир. Рамазоннинг охириги ўн кечаси Зулҳижжа ойининг илк ўн кечасидан кўра фазилатлироқдир. Чунки ушбу кечаларда Қадр кечаси давоми...

4594 18:40 / 10.06.2017
Ҳофиз ибн Ҳажар .Фатҳул Борий,да шундай деган .Ушбу ривоятда Умар ибн Хаттобнинг таровеҳ ҳақидаги амрлари келтирилган ривоятда Убай ўқиб берган намознинг неча давоми...

3588 18:18 / 16.06.2017