1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон-1438

Биз билмайдиган тўрт афзаллик

17:06 / 13.06.2017 4010 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Закотнинг афзаллиги мусулмонларга эътиқоднинг беш устунларидан бири сифатида фарз қилиб берилганлигидир. Бу жамият ичра иқтисодий, ижтимоий ва маънавий тўкин-сочинликка олиб борувчи самарали тизимдир. Лекин биз закот тўлаётганимизда унинг асл моҳиятини англаймизми? Намоз, рўза ҳамда ҳаж каби ибодатлардек закотни ҳам ибодат деб қабул қиламизми? Биз закотни ибодат сифатида кўрмай, унга шунчаки пул тўлаш маросимидек қараймиз. Унинг манфаатли жиҳатларини унутиб қўямиз.

Закот закот берувчининг фойдаси учундир. Биз эса уни фақат бошқаларга манфаат келтиради деб ҳисоблаймиз. Аллоҳ таоло закот тўлаш орқали эришиладиган маънавий поклик ва юксалиш ҳақида шундай марҳамат қилади:

«Молларидан садақа ол. Бу билан уларни поклайсан, тозалайсан. Уларнинг ҳаққига дуо қил. Албатта, дуоинг улар учун таскиндир. Аллоҳ ўта эшитувчидир, ўта билувчидир» (Тавба сураси, 103-оят).

Закот қалб касалликларидан −  бахиллик ва зиқналик, пулга ҳирс қўйишдан асрайди.  Закот  тўлаётган вақтда бахиллик қилмасдан, бу амални фақат Аллоҳ таоло учун амалга ошириш ва бу иш учун ажрлар умид қилиш керак. Закот бандани қалб касалликларидан асрайди, барча мол-мулкини Аллоҳ таоло ато этганини ҳис қилишига сабаб бўлади.

Закот мискинларнинг ҳаққидир. Закот тўлаш орқали сиз хизмат кўрсатмайсиз, ёки хайр-саховат қилаётган бўлмайсиз, балки муҳтожларнинг ҳаққини бажараётган бўласиз. Қуръони Каримда: «Уларнинг мол-мулкларида маълум ҳақ бордир. Сўровчи ва бечоралар учундир» (Маориж сураси, 24−25 - оятлар), деб айтилган.

Закотни қариндошларга ва дўстларга берса бўлади. Закотнинг биз унутиб қўядиган яна бир афзаллиги, унинг муҳтож бўлган қариндошларга берилиши мумкинлигидир. Закотни қариндошга бераётиб, банда бир вақтнинг ўзида икки савоб иш қилади. Биринчиси,  закот бераётгани, яъни фарз амални бажараётгани. Иккинчиси, силаи раҳм қилаётгани. Шуни ёдда тутиш керакки, бу ҳолатда қариндош закот берилиши мумкин бўлган кимсалар қаторида бўлиши ва закот берувчининг бевосита аждодлари (отаси, бобоси ва бошқалар) ва бевосита авлодлари (ўғли, набираси ва бошқалар) бўлмаслиги керак.



Абдулатиф Иргашев таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бошимизга соябон бўлиб кириб келган моҳи Рамазон арафасида ушбу ойга оид билимларимизни янгилаб олишимиз, бу буюк ибодатга яхшилаб тайёргарлик кўришимиз лозим. давоми...

3444 16:05 / 27.05.2017
Рамазон аксарият учун ўзининг маънавий аҳамиятини йўқотиб, ибодат ўрнига шунчаки жисмоний машқ кўринишини олган. Баъзилар атрофдагилар рўза тутганлари учунгини давоми...

7359 11:54 / 02.06.2017
Рамазоннинг қазосини Рамазондан кейиноқ тутиб бериш вожиб эмас. Бунинг учун бир йил, яъни кейинги Рамазонгача муҳлат берилади. Қазо рўзани кетмакет эмас, давоми...

4814 23:36 / 07.06.2017
Рўзадор одам тили ва бошқа аъзоларини ҳаром ишлардан, гуноҳлардан тийиши лозим. Ана шунда рўзанинг асл маъноси бўлмиш тийилишни амалга оширган бўлади.Икки давоми...

3639 16:10 / 31.05.2017