1447 йил 9 шаъбон | 2026 йил 28 январь, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фикр дурдоналари (33-қисм)

19:44 / 30.04.2017 5247 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

166. Бир донишманддан: "Бахилликдан ҳам қабиҳроқ нарса борми?" деб сўралди. Шунда у: "Ҳа, бор. Сахий одам ўзи эҳсон қилган кишисига қилган эҳсонини гапириши (миннат қилиши)дир" деб жавоб берди.

167. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: “Бахил кимса дунёда фақирлардек яшайди ва охиратда бойларнинг ҳисобидек ҳисоб қилинади” дедилар.

168. Ёнимда турган аёлнинг қалбини, истакларини, характерини тушуниш мендан икки миллиард ёруғлик йили узоқликдаги галактикани ўрганишдан қийинроққа ўхшайди.

169. Аёл бамисоли жумбоқ, топишмоқ, қулф. Бу жумбоқнинг ечими, бу топишмоқнинг жавоби, бу қулфнинг калити – муҳаббат.

170. Ғазабланиб турган аёл билан тортишма, вақтингни зое қиласан. Рози бўлиб турган аёл билан тортишма, унинг вақтини зое қиласан.


Қуйидаги маълумотлар фейсбукдаги “Роваиъул фикр” (Фикр дурдоналари), “Ховатир роқия” (Салмоқли фикрлар) каби саҳифалардан олинган.

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон учун машаққатли ишлардан бири дўст танлашдир. Чунки қаддибасти чиройли ва хулқи гўзал бўлиб кўринган ҳар бир киши табиатан яхши ва гўзал хулқли давоми...

6257 05:00 / 01.03.2017
Сабр сўзининг маъноларидан бири танглик ила ўзини тутиб туришдир. Ушбу мақомда биз учун сабрнинг худди шу маъноси керак.Сабрнинг истилоҳий маъноси ҳақида давоми...

23372 05:00 / 28.02.2017
Арабчада .хирқа,, ўзбекчада .жанда, деб аталган ўзига хос кийим кийиш бир вақтлар сўфийлар орасида кенг тарқалган эди. Суфийларнинг турли рангдаги ямоқлар солинган давоми...

3944 05:00 / 28.02.2017
Муриднинг ҳоли қуйидаги олти ҳолдан бири бўлади. 1. Обид. 2. Олим. 3. Таълим олувчи. 4. Волий. 5. Ҳунарманд. 6. Аллоҳ таолонинг муҳаббатига ғарқ бўлган одам. .Обид, давоми...

3806 13:30 / 20.06.2020