1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Аллоҳ таолога муҳаббатни кучайтирувчи сабаблар...

15:32 / 28.04.2017 2954 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Билинг! Чиндан ҳам қиёмат куни одамларнинг энг бахтиёри ва аҳволи жуда ҳам чиройли бўлганлари Аллоҳ таолога бўлган муҳаббатда бениҳоя кучли бўлганларидир. Дарҳақиқат, охиратнинг маъноси Аллоҳ таоло ҳузурига ташриф этмакдир ва У билан мулоқотда бўлиш саодатини топишдир. Чексиз шавқдан кейин ўз Маҳбуби ҳузурига келган ошиқнинг неъмати бунча ҳам буюк-а! У ошиқ Маҳбубини ҳеч бир нохушсизлик ва хираликсиз кўриш имконини топади. Аммо бу неъмат муҳаббат миқдорида бўлади. Ҳар қачон муҳаббат зиёда бўлса, лаззат ҳам шу даражада ортиб боради.

Мўмин киши асл муҳаббатдан узоқда эмас, зеро у асл маърифатдан йироқда эмас. Аммо муҳаббат қуввати ва даражасидан кўплаб одамлар узоқда бўладилар. Бу икки нарсада ҳосил бўлади:
1. Дунё икир-чикирларини кесиш, қалбдан Аллоҳ таолога муҳаббатдан бошқасини чиқариш. Киши муҳаббатини заиф этадиган сабаблардан бири – бу дунёни севиш қуввати. Қалб дунё билан қанчалик улфат бўлиши миқдорида Аллоҳ билан бўлган дўстлашишни шу даражада ноқис этади. Дунё ва охират бамисоли кундошлардир. Қалбдан дунёни кесиб ташлашнинг йўли – зуҳдлик йўлининг слуки – адаби ва сабр этмакдир. Зуҳдлик ва сабрга хавф ва ражо тизгини билан бўйсуниш(дир). Биз баён этган тавба, сабр, шукр, зуҳд, хавф ва бошқа каби мақомларга амал этиш билан қалб мусаффолиги ҳосил бўлади.
2. Аллоҳ таолони билишдаги муҳаббат қуввати. Агар маърифат ҳосил бўлса, ортидан муҳаббат эргашади. Бу маърифатга қалбдан дунё (орзу-ҳавасларини) кесиб ташалагандан кейин соф фикр, доимий зикр, астойдил енг шимариб талабда бўлиш билан етишилади. Бунга Аллоҳ таолонинг феъллари далилдир. Унинг энг кичкина феъли – (қилган иши) ер ва унинг устидаги нарсалар ҳамда бунга қўшимча этиб яратган малоика ва осмондаги жисмлардир.
Қуёш ўзининг кичик бўлиб кўриниб туришида тахминан ердан бир юз олтмиш баробар каттадир. Ернинг унга нисбатан кичиклигига назар ташланг. Сўнгра қуёшнинг ўзи жойлашган фалаки (орбитаси)га нисбатан ўта кичиклигига қаранг. Бу тўртинчи осмонда. (Бу фикрлар шу давр олимларининг ижтиҳодларига мувофиқ бўлган.) Тўртинчи осмон эса ўзидан юқоридаги осмонларга нисбатан кичикдир. Курсийдаги еттинчи осмон очиқ ерда ташланган халқа кабидир. Курсий Аршда шу кабидир. Ибн Касир ўзининг «Ал-Бидоя» ва «Ал-Ниҳоя» исмли китоби муқаддимасида Абу Зарр розийаллоҳу анҳудан ривоят этган. Имом Табароний ҳам бу фикрни қувватлаган.
Ер жузидан бўлган тупроқдан яратилган одамий махлуққа ва бошқа турли жонзотларга ҳам бир назар солинг! Кейин ерга нисбатан уни нақадар кичиклигига разм солинг. Ўзингиз биладиган энг кичик ҳашарот – чивинга бир боқинг! Унга етук ақл билан назар ташланг! Аллоҳ таоло уни энг катта ҳайвон бўлган фил шаклида яратганига ва унга қандай қилиб икки қанотни зиёда этганига ибрат назари билан қаранг. Унга қандай этиб эшитиш ва кўриш тешикларини очганига ва унинг ичида ғазо ҳазм аъзолари ва жиҳозларини яратганига ҳамда унда қандай қилиб тортиш, итариш, ҳазм этиш қувватлари тадбир этганига боқинг! Аллоҳ таоло қандай этиб унда агар хоҳласа, учиш қувватини ва ундаги қон сўриш учун яратган муҳаддад хартумига ибрат кўзи билан боқинг!
Гуллардан бол олаётган асаларига қаранг! Бол тўплашда ифлосликлардан сақланиб, бошлиғига итоат этаётганига қаранг! Ногоҳ ифлос нарсадан тотиниб қўйган бўлса, ҳатто у ўлимга маҳкум бўлади. Уясини ихтиёр этишда олтибурчак шаклини олганига назар ташланг! У уйини тўртбурчак ҳам, думалоқ ҳам, бешбурчак ҳам этмай, балки олти қиррали шаклда қурганига боқинг! Чиндан ҳам шаклларнинг энг кенгроғи ва ўз ичига олувчироғи – бу доиравий ва унга яқин бўлган шаклдир. Чиндан ҳам тўртбурчак шаклдан унинг четлари чиқиб, зое бўлади. Бундан ташқари болари уясини юмалоқ-доиравий шаклда бино этса, уялар четга чиқиб, очиқ бекорчи жойлар қолади. Чиндан ҳам думалоқ шакллар агар бир жойда жамланса, бир сафда тўғри жам этиб бўлмайди. Ўз ичига олишда думалоқ ёки тухумсимон шаклга яқин бўлган бурчакли шаклли бирон бир шакл йўқ. Сўнгра бундан ташкил топган шакллар бир жумла бўлиб сафланади, шу ҳолат бўладики, улар олтиликда жам бўлса, бирон бир очиқ жой қолмайди. Аллоҳ таоло асаларига унинг кичиклиги ва заифлигига қарамай, қандай илҳом берганига боқинг! Энг ожиз ҳашаротлардан бири бўлган чивин ҳақидаги бу бир қисқа маълумотлардан ибрат олинг. Бу ва бунга ўхшаш ҳолатларга назар солсангиз, Аллоҳни билишингиз зиёда бўлади ва муҳаббатингиз ортади.

ОДАМЛАРНИНГ МУҲАББАТДА ТАФОВУТЛИ (ФАРҚЛИ) БЎЛИШЛАРИДАГИ САБАБЛАР БАЁНИ

Билинг! Дарҳақиқат, инсонлар асл муҳаббатда муштаракдирлар. Лекин улар Аллоҳнинг маърифатида тафовутли бўлишлари сабабидан муҳаббатда ҳам фарқли бўладилар. Кўплаб инсонларда қулоқларига тушиб қолган Аллоҳнинг сифатлари ва исмларидан ташқари Аллоҳни таниш ва Уни билиш ҳақида ҳеч қандай билим ёки маълумот йўқ.
Фаросатли олим Аллоҳ таоло санъати тафсилотларига яхши боқади, ҳатто ақлини лол қолдирадиган нарсаларни кўриб, қалбида Аллоҳнинг азаматлиги – (буюклиги) зиёда бўлади, Унга муҳаббати ортади. Аллоҳ таоло санъати ажойиботларини билиш бўлган бу маърифат уни қирғоқлари йўқ денгиз сари бошлайди (тортади).
Аммо Аллоҳ таолони топишда халойиқ фаҳми ноқислигига сабаб шундай: билингки, ҳар бир нарса ясовчисига, ясаган нарсаси унинг борлигига, илмига, ҳаётийлигига, қудратига очиқ-равшан далолат қилади. Агар бу сифатлар беш ҳис этадиган аъзолар билан сезилмаса ҳам, Аллоҳ таолонинг вужудлиги, Унинг қудрати, илми ва бошқа сифатлари биз кўраётган тош-у дарахт, ўт-ўлану наботот, ҳайвонлар, осмон-у ерлар, юлдузлар, тоғлару саҳролар ва денгизлар – барчаси зарурият билан Унинг Холиқлигига гувоҳ беради. Балки ўзимизнинг жисмимиз ва нафас олишимиз, ҳолатларимизнинг ўзгариши, қалбларимизнинг бир хил бўлмаслиги, ҳаракат ва осойишталигимизнинг барча кўринишлари бунга энг улуғ шоҳиддир.
Оламдаги барча нарсалар сўзловчи гувоҳлардир. Улар барча нарсаларнинг Холиқи, Тадбир этувчиси, Тасарруф қилувчиси, Ҳаракатга солувчиси борлигига далил-шоҳиддир. Улар Аллоҳнинг илмига, қудратига, барҳаётлигига, лутфи, ҳимматига, буюклиги ва жалолатига (улуғлигига) далолат қилади. Зеро, коинотдаги ҳар бир зарра ҳол тили билан нидо қилади. Чунки зарра ўз-ўзидан вужудга келмаган. Чиндан ҳам зарра уни пайдо қилувчига муҳтождир. Лекин бизнинг ақлларимиз илоҳий ҳузурлиликни англашга кундузига нисбатан бўлган кўршапалак кабидир, чунки у кўриш қуввати заифлигидан кечалари кўра олади ва кундузи кўра олмайди. Унинг кундузи кўра олмаслиги кундузининг бўлмаслигида эмас, балки унинг кўрмаслиги кундузининг зоҳирлиги ва нурининг кучлилигидан ҳамда кўршапалак кўзининг заифлигидандир. Шу каби ақлларимиз илоҳий ҳузурлиликни ирода этишдан ожиздир. Аллоҳни поклаб ёд этамиз! У Ўзининг порлаган нури билан махжуб бўлган Зотдир. Бу нур билан назарлардан махфийдир. Бас, Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони билишда инсон фаҳмининг ноқислигига мана шу нарса сабабдир. Бунга яна Аллоҳ таолога гувоҳ бўлувчи нарсаларни инсон ақли кирмасидан олдин ёшлик чоғида ҳам билганлигини қўшимча қилиш мумкин. Сўнгра унда аста-секин ақл тафаккури вужудга келади. У ғам-ташвишларга ғарқ бўлади, улар билан овора бўлади. Инсон ўзидаги идрок сезгиси билан уларни идрок этади ва уларга ўрганиб қолади. Узоқ вақт улар билан бирга бўлганидан уларнинг воқеълигига аҳамият бермайди.
Шу каби агар у тўсатдан бир нотаниш ҳайвон ёки набототни ё бўлмаса, Аллоҳ таолонинг одатдан ташқари мўъжизакор ишларидан бир мўъжизасини кўриб қолса, тили таажжуб билан ҳаракатга келади ва бундай деб айтади: «Субҳаналлоҳ! Субҳаналлоҳ! (Аллоҳни барча нолойиқ нарсалардан поклайман!)» У кун бўйи ўзининг ҳолидан хабардор, ҳамма аъзолари қандай амал қилаётганидан огоҳ, атрофидаги барча уй ҳайвонларини кўриб туради. Буларнинг барчаси қатъий гувоҳлардир. Аммо инсон улар билан доимо бирга бўлганидан уларнинг шоҳидлигини анчайин ҳис этмайди.
Агар фаразан бир кўр киши балоғат ёшига етиб, ақлли бўлса, сўнгра тўсатдан кўзини қоплаб турган парда кўтарилиб, кўзи очилса ва кўрадиган бўлса, у осмонларга, ер-у дарахтларга, ҳайвонлар-у набототларга бирданига қараса ва бу ажойиботларни кўришдан бўлган ажабланишнинг буюклигидан, улар Холиқига шоҳид бўлаётганидан ҳатто ақлдан озиши мумкин. Бу ва бунга ўхшаш мисоллар шаҳватларга бутунлай берилиб кетиш билан бўладиган сабаблардандир. Шу нарса халқларни Аллоҳни билиш нури билан йўлни ёритишдан тўсади ва маърифатнинг кенг денгизларида саёҳат этишдан уларни қайтаради.

"Минҳожул қосидийн"

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги куннинг сўзи... Ўтмиш саҳифаларида сарғайган ҳикоятлар, ривоятлар ва эртаклар баъзиларга эриш туюлиши мумкин. Моддийликка ружъу қўйилган даврдан давоми...

6234 15:41 / 28.04.2017
Ҳидоят Аллоҳдан Бунга шубҳа қилганлар нақадар хатокор инсонлардир. Аллоҳ роббил аъламин хоҳлаган бандасини ҳидоят қилади. Бунга 1992 йили Нобель мукофотида рўй давоми...

5956 15:36 / 28.04.2017
Бишрул Ҳофийнинг р.а.нинг синглиси Зубда ҳикоя қилади .Бир куни кечаси Бишр кириб келди ва оёғининг бирини уйга киритиб иккинчисини эса уйнинг ташқарисида давоми...

2502 14:58 / 28.04.2017
Қуйидаги ҳикояни биродаримиз Муҳаммад Бобур Шайх Оиз алҚарнийнинг quotАллоҳга қайтган йигитларquot китобидан таржима қилганлар. Бугунги кунимизга тўлалигича жавоб давоми...

5621 15:43 / 28.04.2017