1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Инсондан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ!

15:10 / 28.04.2017 2928 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ривоят қилинишича, Исо ибн Мусо аёлини жуда қаттиқ яхши кўрарди. Бир куни аёлига: “Агар ойдан гўзалроқ бўлмасанг, талоқсан” деди. Аёли дарҳол ўрнидан туриб, ҳижоб ўраб олди ва эрига: “Мени талоқ қилиб қўйдингиз” деди. Ўша кеча икковлари ҳам жуда изтиробда тунни ўтказишди. 

Тонг отгач эри халифа Мансурнинг ҳузурига шошилди. Халифанинг олдига боргач: “Эй Мўминлар амири, агар хотиним талоқ бўлган бўлса, бутунлай ғамга ботаман. Усиз яшаганимдан кўра ўлганим яхши” деди. Унинг гапидан Мансур қаттиқ безовталанди ва саройга фақиҳларни чорлаб, улардан бу масалага ойдинлик киритиб беришларини сўради. 

Фақиҳларнинг ҳаммаси бир овоздан аёлнинг талоқ бўлганини айтишди. Фақатгина Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳининг шогирдлари бўлган бир фақиҳ жим турарди. Халифа ундан: “Нега жим турибсиз?” деб сўради. Ҳалиги олим: “Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман). Қасамёд этурман анжир ва зайтун билан, Тури Синин (тоғи) билан, мана шу тинч-осойишта шаҳар (Макка) биланки, ҳақиқатан, Биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик”. Инсондан гўзалроқ ҳеч нарса йўқ!” деб жавоб берди. 

Шунда Мансур Исо ибн Мусога: “Аллоҳ мушкулингни осон қилди. Ҳукм мана шу олим айтганидек бўлади. Бор, аёлинг билан яшайвер” деб буюрди ва унинг аёлига “Эрингга итоат қил, у сени талоқ қилмабди” деб мактуб жўнатди”.    


Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” 

китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзилар, эр деган йиғламаслиги керак, дейдилар. Уларнинг наздида эркак жинсига мансуб инсонлар кўз ёшлари қотиб қолган, қалблари эса тошданда қаттиқ жисмга давоми...

3452 15:29 / 28.04.2017
Салафлар намозни жамоат билан ўқишга нақадар ҳарис эканликларини кўп эшитгансиз. Ана шулардан хулоса чиқарган ҳолда, бугунги кунимизга ҳам мурожаат қилсак. Зеро, давоми...

3264 15:39 / 28.04.2017
Ривоят қилинишича Юсуф а. с. қамоқдаги дўстларидан нажот топадиганига .Хўжанг ҳузурида мени эсга ол,, деганларида олдиларига Жаброил а.с. келиб, Юсуф а.с.ни итоб давоми...

2664 14:55 / 28.04.2017
Бугунги кунимизга назар ташлайдиган бўлсак, ажиб воқеаларга гувоҳ бўламиз. Яқинда ана шундай ибратли ходисалардан бири Гулистон шаҳрида рўй берди. Гулистонлик давоми...

3483 15:35 / 28.04.2017