1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Холислик сари

Бир тафаккур қилинг!!!

14:58 / 28.04.2017 3078 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бишрул Ҳофийнинг р.а.нинг синглиси Зубда ҳикоя қилади: «Бир куни кечаси Бишр кириб келди ва оёғининг бирини уйга киритиб иккинчисини эса уйнинг ташқарисида қолдирган ҳолда тонггача қолиб кетди. Тонг отгач мен унга: Нимани тафаккур қилиб қолдингиз?, дедим. У: «яҳудий Бишр, насроний Бишр, мажусий Бишрни, ўзимни ва Бишр исмимни ўйлаб қолдим ва ўзимга ўзим: сендан нима яхшилик ўтибдики, Аллоҳ таоло уларнинг ичидан айнан сени ислом билан хослаб қўйди?, деб тафаккур қилдим ва буни Аллоҳнинг фазлидан деб билиб, мени ўзининг хос бандаларидан қилиб яратгани, менга Ўзининг дўстларининг либосини кийдириб қўйгани учун Унга ҳамд айтдим».

Биз ҳам тафаккур қилиб кўрайлик, Аллоҳ таоло миллионлаб инсонлар ичида айнан бизни нима афзаллигимиз сабабли мусулмон қилиб яратган, ўзгалардан нима ортиқлигимиз бор эди?. Бу ҳам Аллоҳнинг фазли эмасми?

Фиравнга берилгани каби бойлигу, подшоҳлик сизга берилмаган бўлса ҳам, Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли каби пайғамбарнинг фарзанди бўлмасангиз ҳам, Иброҳим алайҳиссаломнинг отаси каби пайғамбарнинг отаси бўлмасангиз ҳам, сиз кўп ҳамд айтинг, кўп шукр қилинг, чунки уларга насиб қилмаган, уларга раво кўрилмаган Аллоҳнинг ҳузурида ўта қадр-қийматга эга бўлган иймону-ҳидоят сизга раво кўрилибди, сизга тортиқ қилинибди, сизга насиб қилибди. Агар бизни ҳам (Аллоҳ Ўзи асраган бўлсин!!!) улар каби бойлигу подшоҳлик, олий насабли лекин иймонсиз ёки яҳудий, насроний ё даҳрий ё мушриклар каби иймондан бенсиб яратганида ҳолимиз не кечарди?. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, бизни мусулмон қилиб яратди. Лекин кўпчилигимиз мусулмон кишига лозим бўлган ҳаётни кечирмаяпмиз. Исмимиз мусулмон, даъвоимиз мусулмон, аммо амалимиз, ҳаёт тарзимизга келсак ... ... ... ...???


Қудратуллоҳ Сидиқметов



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Исҳоқ ибн Аббоддан ривоят қилинади Бир кеча тушимда бир кимсанинг кулфатга учраган кимсага ёрдам берrdquo, деётганини кўриб, уйғониб кетдим ва қаранглар, давоми...

3042 14:50 / 28.04.2017
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар Куфа аҳли Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг устларидан Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга шикоят қилишди. давоми...

2885 15:10 / 28.04.2017
Зубайр ибн Баккор айтади Синглимнинг қизи аёлимга Тоғам ўз оиласига меҳрибон, ғамхўр. Оиласини жуда яхши кўради. Устингизга кундош ҳам олмайди, биронта жорияга давоми...

2801 15:02 / 28.04.2017
Ҳикматлари пардаланган дунёнинг пардаси фақат Раббул Оламийн тақдир қилган инсонларга очилди. Улар набийлар, набийларнинг суҳбатида бўлган зотлар ҳамда давоми...

3153 15:31 / 28.04.2017