1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Arab tilida duo qilsayu, uning mazmunini bilmasa, bu duo ijobat bo‘ladimi?

21:33 / 27.04.2016 6385 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Араб тилида дуо қилсаю, унинг мазмунини билмаса, бу дуо ижобат бўладими?

Албатта бўлади, аввало араб тилида қилаётган инсон мазмунини умумий тарзда бўлса ҳам билади. Агар билмаса ҳам Аллоҳ иншооллоҳ қабул қилади. Чунки ривоятларда келганки имом Аҳмад ибн Ҳанбал (р.а.) Аллоҳ таолони тушларида бир қанча марта кўрганлар. Ана шу кўришларидан бирида ўзлари айтадилар "мен Аллоҳ сўрадим тушимда, каломингни ўқиганига савоб бўладими, албатта савоб бўлади маъносини тушуниб ўқисами ёки тушунмай ўқисами деганда тушуниб ўқиса ҳам тушунмай ўқиса ҳам" деган жавобни олганлари бор. Дуо бу аслида инсоннинг маълум бир сўзларнинг айтиши эмас, у талаб бўлади, сўзларнинг айтиш. Дуо инсоннинг вужуди билан, қалби билан, руҳи билан Аллоҳ таолога йўналиши ва илтижо қилишидир. Ана шу илтижосини ўзининг ичида тутган ҳолда Аллоҳга бутун вужуди билан берилса ҳам дуо ҳисобланади. Албатта сўз қилиб айтиш шарт эмас, ана шу маънода демак бу саволга жавоб берсак хато қилмаган бўламиз.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволСуратларингизни уйимизнинг деворига ёпиштиришга рухсат берасизмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад ЮсуфМутлақо мумкин эмас.httpsavollar.islom.uzsavol31146

5545 18:24 / 25.08.2017
САВОЛ Шайх ҳазратлари ҳар йили пойтахтимиз Тошкентда ўтказиладиган .Қуръон тиловати мусобақалари, ҳақида сизни фикрингизни билмоқчи эдим. Менга бу танловларда, давоми...

3143 21:37 / 25.04.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Бир одам мендан пул олганди, у одамга беришдан олдин уни танийдиган инсон мен ўртада тураман, қайтариб беради, давоми...

4703 10:00 / 08.11.2017
СаволАссалому алайкум Кимдир қарз сўраса, у одамнинг олган қарзини қайтармаслигига ёки кечиктириб юборишига шубҳа қилган киши маблағи бўлса ҳам бермаслиги давоми...

4882 09:00 / 20.09.2017
Аудиолар

211052 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130313 14:35 / 11.08.2021