1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мусибат етган хонадонда дастурхон тузаш шартми?

14:13 / 24.04.2016 4110 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Никоҳ тўйида турмуш қураётган мўмин киши яқинларини чақириб меҳмон қилишлиги ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган. Аммо мусибат етган хонадонда маҳалладагиларни, яқинларни чақириб меҳмон қилиш, дастурхон тузаш суннатда келганми?


ЖАВОБ: Мусибат етиб, бирор яқини вафот этган одам таом улашиш учун маросим қилиши ҳақида никоҳдагига ўхшаш ривоятлар келмаган. Мотам муносабати ила маросим қилиш араб тилида «вазийма» дейилади. Бу маросим фарз ҳам, вожиб ҳам, суннат ҳам эмас. Аксинча, уни қарз олиб қилиш мутлақо мумкин эмас. 

Бу каби маросимларни ўзидан орттириб, кун-ой санамай, кўнгли истаганда, тирикларнинг ризқини қиймай, исрофдан четланган ҳолда, бидъат ва хурофотни аралаштирмай, риёкорликдан қочилгандагина бева-бечора, муҳтожлар ва дуосидан умидвор кишиларга қилса, жоиз. Яна қайтариб айтамиз, бу маросимни қилиш ўзига тўқ ва бой кишилар учундир, ўзи муҳтож бўлиб турганларга эмас.

Динимиздаги таом улашиладиган маросимлар асосан муҳтожларга яхшилик қилиш учун жорий қилинган, одамларни муҳтож ҳолга солиб қўйиш учун эмас. Мўмин-мусулмон киши одамларнинг гапига қараб эмас, шариат ҳукмига қараб амал қилиши керак. Ўтганларни йўқлашнинг энг кучли услуби уларнинг ҳаққига дуо қилишдир. Қарз олиб ош улашиш ўрнига дуо қилиб уларга бағишлаш минг марта афзал. Одамларимиз кўзларини очишлари керак. Билмасалар, билганлардан сўрашлари, савоб иш қиламан деб, гуноҳга бориб қолмасликлари лозим. (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум 4070савол жавобига аниқлик киритмоқчи эдим. quotЗино қарз уни оилангдагилари тўлаши шартquot бу нима дегани Илтимос аниқлик киритсангиз.quotЗикр давоми...

7103 10:17 / 08.12.2018
Қуръонда .Искандар Зулқарнайн қурдирган девор қиёматдан олдин чиқади,, дейилади. Ўша девор қаерда Буни ҳозир билиш мумкинми ЖАВОБ Бисмиллаҳир Роҳманир давоми...

4771 21:06 / 24.04.2016
Эри талоқ қилган ёки эри ўлган аёл идда ўтириши керак экан. Идданинг муддати қанча Шулар ҳақида маълумот беришларингизни илтимос қиламан.ЖАВОБ .Иддат алмаръа, ndash давоми...

12269 21:02 / 24.04.2016
СаволҚизимни либослар дизайни тўгарагига олиб бораётган эдим. У ерда 1 бўлиб одам гавдасининг калла, қўл, оёкларини хар хил кўринишини чизишни ўргатар экан, лекин давоми...

6488 08:10 / 11.02.2018