1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

БОШҚА БОЛАНИ ЭМИЗИШ

20:22 / 27.04.2016 4392 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Аёл киши бошқа болани эмизиш учун эридан рухсат олиши шартми? Бунда ҳам бирор шарт-қоидалар борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ҳа, албатта рухсат сўраш керак. Бошқа чақалоқни эмизиш яхши иш, лекин ўша чақалоқ икки ёшдан кичик бўлса ва ўзини туқ-қан онасидан бошқа бир аёлни эмиб, қонига сут кирадиган бўлса, уни эмизган аёл чақалоққа эмизикли она бўлади ва аёлнинг эри чақалоққа эмизикли ота бўлади. Ана шу маънода бировнинг фарзандини эмизаётган аёл ўзининг турмуш ўртоғидан рухсат сўраб, бу қилинаётган савобли ишдан у кишини ҳам хабардор қилиб эмизса, ниҳоятда яхши бўлади. Шариат одоб-ахлоқларига амал қилинган бўлади ва қилган ишлари савоблидир. Ҳалигидай ўз фарзандлари ёнига эмизикли бир фарзанд ҳам қўшилган бўлади. Аллоҳ таоло мана шу ниятда амал қилаётган оналарга ўзи ажри савобларни кўпайтириб берсин. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Дўстимни номидан ёзаман. 5 вақт намоз ўқимоқдаман, рамазон рўзасини қолдирмай тутмоқдаман, хатми Қуръон, таровеҳ намозини ҳам қолдирмай давоми...

3638 08:55 / 07.10.2019
СаволАссалому алайкум Қадрли устозлар, халқимиз орасида пайғамбарлар куёвларини сийлашган деган гап юради. Шу ҳақида ҳадислар борми Ташаккур ЖавобquotЗикр давоми...

4578 10:05 / 23.06.2018
Уйдан уйга ёки янги ҳовлига қайси кунлари кўчган маъқул, умуман, суннатга мувофиқ кунлар борми Биз кўчиб кетмоқчи эдик, аммо қайси куни кўчиш яхшилигини била давоми...

16451 19:09 / 24.04.2016
Яширинча никоҳ ўқитган киши яна ўша аёл билан талоқ тушмаса ҳам қайта ошкора никоҳланиши мумкинмиquotЯширинча никоҳ дегандаquot нимани тушунамиз, яширинча никоҳ давоми...

3764 15:43 / 26.04.2016