1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мен Рамазон ойида рўза тутдим-у, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим.

20:16 / 27.04.2016 2794 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Мен Рамазон ойида рўза тутдим-у, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим намоз ўқимасангиз рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақиқатдан ҳам шундайми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Аввало мен муҳтарам савол эгасини 30 кун рўзани тўлиқ тутганлари билан чин қалбдан табриклайман. Аллоҳ таоло бошқа рўзадорлар қаторида бу кишининг ҳам рўзасини қабул қилган бўлсин. Бандаларнинг қилган амалларини баҳолаб, «ўқимаганингиз учун рўзангиз қабул бўлмайди» деган кишилар қайси ҳужжат, далилга суянганлари биз учун номаълум. Лекин шуни яхши билиш керакки, барча ибодатлар, барча амалларнинг қабул бўлиши учун асосий шарт иймон–эътиқоддир.
Шу билан бирга мукаллаф бўлишлик, яъни балоғат ёшига етганлик ва ақли-ҳуши жойида бўлишлик шартлари бордир. Бундан кейин ҳар бир ибодатга алоҳида яна қўйиладиган шартлар бўлади. Ана шу шарт-ларга қарайдиган бўлсак, рўза ибодатини қабул қилишга намоз ўқиш шарт этилмаган. Албатта бу дегани, «рўза тутиб, намоз ўқимай юраверса бўлади» деган гап эмас. Лекин билишимиз лозимки, рўза ўзи ало-ҳида фарз бўлган ибодат. У Исломнинг беш рукнидан бири ҳисобланади ва намоз ҳам ўзи алоҳида фарз бўлган ибодат. У ҳам Исломнинг беш рукнидан бири, балки диннинг устуни ҳисобланадиган ибодатдир.
Шунинг учун намоз ўқимаслик албатта яхши эмас. Рўзани ўттиз кун ният билан тутган одам учун намозни ҳам ўқимоқлик ниҳо-ятда осон бир иш ҳисобланади. Шунинг учун барча мўмин-мусулмон биродарларга ўзимиз учун фарз бўлган намозни вақтида чиройли қилиб ўқиб юришимиз лозим эканлигини таъкидламоқчимиз. Лекин фиқҳий маънодан гапирадиган бўлсак, Рамазон рўзасининг қабул бўлишига, иншааллоҳ, биз ишонамиз. Парвардигори олам қабул қилган бўлсин. Иншааллоҳ, бундан кейин намозларни ҳам вақтида ўқиб, рўзани ҳам ўрнида тутишни насиб қилган бўлсин. Валлоҳу аълам. 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Дадам аямга маҳр бермаган экан. Шуни дадамни ўрнига олиб аямга бериб қўйсам бўладими Аям шарт эмас, мен рози бўлсам бериш шарт эмасrdquo, деди. Бу давоми...

2294 09:52 / 08.08.2019
СаволАссалому алайкум Шаввол ойининг рўзасини айни дамда тутяпман. Шунда ифторлик ва саҳарлик вақтида қандай дуо ўқиш керак eumlки нафл рўзанинг муайян дуоси борми давоми...

20013 18:00 / 23.04.2023
Яқинда илмли бир кишидан эркаклар ўз хотинининг синглисига уйланиши мумкин эмас, деб эшитиб қолдим. Шу гапда жон борми Аёллардан яна кимларга уйланиб давоми...

4544 15:41 / 24.04.2016
Отаона балоғатга етган фарзандини ота қизини, она ўғлини пешона ёки юзидан ўпса бўладими Ҳожи Муҳаммад Шоҳмуродзода, Фазлидан Кароматуллоҳ қаламларига мансуб давоми...

3879 14:25 / 24.04.2016