1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сут эмишган қизга уйланса бўладими?

21:15 / 22.04.2016 4566 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Мен туғилганимдан сўнг, онамнинг тоблари қочган ва бир аёл менга ўз сутидан берган, 4-5 марта эмган эканман. Тақдир тақазоси билан ўша кишининг қизларига совчи қўймоқчиман. Олдиндан раҳмат.


Жавоб: Бу мутлақо мумкин эмас. Шариатда ҳаром қилинган. У қиз сизнинг эмикдош сингингиз бўлади.

Эмизиш туфайли никоҳи ҳаром бўлган аёллар.

6. «эмизган оналарингиз, эмикдош опа-сингилларингиз»нинг никоҳи ҳаром қилинди.

Бу жумлада эмиш орқали никоҳи ҳаром бўлган аёллар зикр қилинмоқда. Ояти каримада фақат икки тоифа – эмиш туфайли аслга айланганлар, яъни – она бўлганлар ва уларнинг шохобчалари бўлмиш эмикдош опа-сингилларгина зикр қилинмоқда.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом эса бу борада: «Насаб жиҳатидан (никоҳи) ҳаром бўлганлар эмиш жиҳатидан ҳам ҳаром бўладилар», – деганлар. Яъни насаб жиҳатидан қайси тоифадаги аёлларга никоҳланиш ҳаром бўлса, сут қардошлик туфайли ҳам ўша тоифаларнинг никоҳи ҳаром бўлади.

Бундай ҳукмлар остига кирадиган эмишнинг шарти шуки, икки ёшдан кичик бўлган гўдакнинг қорнига ўз онасидан бошқа бир аёлнинг сути етиб бориши керак. Ана ўшанда у аёл боланинг онасига, эри эса отасига, болалари ака-укаси ва опа-сингилларига айланадилар. Шунингдек, бошқа қариндошлари ҳам эмган болага хеш бўладилар. Бу ҳукмнинг тўла ҳикмати Аллоҳнинг Ўзига маълум. Аммо баъзи ҳикматлари ушбу ояти карима нозил бўлганидан бир неча асрлар ўтиб, маълум бўлди. Гўдакнинг суяги ва эти она сутидан шаклланар экан. Бир онанинг сутини эмиб катта бўлган инсонларнинг физиологик хусусиятлари бир хил шаклланганлиги туфайли улар орасида никоҳ алоқаси бўлса, ўзларига ҳам, улардан бўлган болаларга ҳам катта зарар етади. Буни мусулмонлардан бошқалар энди-энди тушуниб келмоқдалар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволҲадис ва Ҳаёт китобида келтирилган ҳадис 694 Ибн Умар розиёллоху анҳумо ривоят қиладилар Набий саллолоху алаҳи вассалам етти жойда намоз ўқишни наҳий давоми...

5417 05:34 / 07.07.2017
СаволУстоз, масжидда айтилган азон эшитилмаса, уйда ёки ишхонада намоз ўқиган одам азон айтиб ўқиш керакми деб, берилган саволларга азон айтиш керак деб жавоб давоми...

4347 10:15 / 24.08.2017
Бир биродаримиз чидай олмасдан азл қиляпти. Гуноҳлигини билиб туриб, нафсининг кўйига кириб шундай қиляпти. Бу киши уйлана олмай юрибдилар. Ҳатто рўза ҳам давоми...

14621 15:40 / 24.04.2016
Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аллоҳ сизга узоқ умр, сиҳатсаломатлик берсин, мартабангиз бундан ҳам улуғ бўлсин. Саволим хотин билан бирга бўлиш давоми...

3952 20:51 / 24.04.2016
Аудиолар

211046 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130306 14:35 / 11.08.2021