1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нажот топувчи фирқа...

16:33 / 27.04.2016 3549 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳтарам мажлис аъзоларидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида зикр қилинган нажот топувчи фирқа масаласини очиқ-ойдин шарҳ қилиб беришларини илтимос қиламиз.
Чунки бу ерларда мусулмонлар баъзи тоифадаги одамларнинг ўз тоифаси нажот топувчи фирқа эканини даъво қилишлари туфайли фитнага учрамоқдалар. Улар бошқа мусулмонларни ҳалокатга учраганлар дейишмоқда.
Бу фитна кенг тарқалиб бормоқда. Шубҳа йўқки, бу борада мажлиснинг баёноти ўзига яраша қийматга ва вазнга эга бўлади.

Жавоб: Бу ерда қуйидаги ҳадис қасд қилинмоқда:
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар, Насоролар етмиш ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар, Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинади», дедилар.
Бошқа бир ривоятда: «етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда, у жамоатдир» ибораси зиёда қилинган. Ушбу уч ҳадисни Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Шу маънода бошқа йўллар билан ривоят қилинган ҳадислар ҳам бор.
Уларнинг баъзисида фирқа дейилса, бошқасида миллат дейилган. Баъзиларида эса «етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда» жумласи зикр қилинмаган.
Ҳадис уламолари бу ҳадиснинг саҳиҳ ёки саҳиҳ эмаслиги ҳақида ихтилоф қилишган. Бизнинг жавобимиз уни саҳиҳ деб билганлар мазҳаби асосида бўлади.
Ҳадисда тафриқага тушадиган фирқалар сони зикр қилинган. Лекни улардан бирортасининг номи тайин қилинмаган.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур фирқаларнинг барчасини менинг умматим, деганлар. Шундан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларидан кейин ихилофга тушмасликка ва жамоат билан бирга бўлишга тарғиб қилганлари кўриниб турибди.
Шунинг учун ҳам «етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда» деган огоҳлантириш келмоқда. Мусулмонлардан бири қиладиган номақбул амаллари учун дўзахга тушиши ваъда қилиниши унинг у ерда кофирларга ўхшаб абадий қолишини англатмайди. Балки, унга баъзи гуноҳкор муваҳҳидлар киргани каби кирадилар.
Сўнгра уларга анбиё, фаришта ёки баъзи мўминлар шафоат қилади. Ёхуд яхши амаллари, учраган мусибатлари каффорот бўлиб, уларни азобдан сақлаб қолади.
Аллоҳ таолонинг Ўзи фазли карами ила мағфират қилиб юбориши ҳам бор. Хусусан, агар улар ҳақ йўлни билиш учун қўлидан келганича ҳаракат қилатуриб адашиб қолган бўлсалар.
Шунингдек, Аллоҳ таоло бу умматдан хато, унутиш ва мажбурланишни кечириб қўйган.
Мусулмон тоифалардан муаййан бир тоифанинг дўзахга тушишини айтиш жоиз эмас. Чунки ҳадисда ҳеч бир тоифа тайин қилинмаган.
Шунингдек, маълум бир тоифани қиёмат куни нажот топади, деб тайин қилиб ҳам бўлмайди.
Мусулмонлар қилиши лозим бўлган нарса тафриқачилик ва ихтилофга сабаб бўладиган нарсалардан узоқ бўлишдир.
Аллоҳ таоло ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амр қилганларидек биродар бўлмоқларидир. Аллоҳнинг китоби ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидаги ҳақни топишга ҳаракат қилишлари керак. Мусулмонлар оммасига насиҳат қилишлари керак.
Бу ҳадисни мусулмонлар орасида муаммо келтириб чиқаришга ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ. Қуръон ва суннат таълимотлари очиқ-ойдин мусулмонлар дўст бўлишлари, ўзаро муҳаббат қилишлари ва насиҳатда бўлишларига чақирган.
Ислом динидаги ушбу қатъий амрни тарк қилиб, мазкур ҳадиснинг нотўғри шарҳига осилиш жоиз эмас.
Аллоҳ таоло: «Аллоҳга даъват қилган, солиҳ амалларни қилган ва «Албатта мен мусулмонларданман!» деган, кишидан ҳам гўзал сўзли ким бор?!» деган.

ФАТВО ВА ИЛМИЙ БАҲСЛАР БЎЙИЧА ЕВРОПА МАЖЛИСИ

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Аёлим ғусл вожиб бўлганда аввал бошини ўзини ювди. Малум бир неча соатдан кейин чўмилди. Унда бошини ювмабди, шундай холат ғуслга ўтадими ёки давоми...

3647 10:15 / 06.12.2018
Бойиб кетиш учун .Мулк, сурасини ҳар кечада ўқиб туриш керак, дейишди. Баъзилар эса .Воқеа, сурасини ҳар куни ўқишни таклиф қилишди. Ўзи қайси сурани ёки дуони ўқиб давоми...

7167 16:26 / 27.04.2016
Таҳорат олишда оғиз чайилаётганда 3 марта ғарғара қилинадими, яъни томоқ чайиладими Мен 15 йилдан бери 1сув билан огзимни чайқаб, 2сув билан ғарғара килиб, 3сув билан давоми...

4340 21:18 / 27.04.2016
СаволАссалому алайкум Бизлар ишхонада 56 киши ўртада пул йиғиб 7 мингдан овқат тайёрлаб еймиз. Овқат асосан ош бўлади ва умумий қилиб битта ёки иккита лаганга давоми...

5706 16:20 / 27.03.2018
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021