1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Исломда бағрикенглик ҳақида

16:27 / 27.04.2016 3916 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум, ҳурматли, Шайх ҳазратлари!
Исломда бағрикенглик ҳақида сўрамоқчи эдим. Шу ҳақда батафсил маълумот берсангиз.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бағри кенглик ва осонлик Ислом шариатининг энг улкан мақсадидир. Бу маънони таъкидловчи ҳужжат ва далиллар кўп. Бағрикенглик инсон табиатига боғлиқ нарсадир. Аллоҳ инсонни худди шу табиат ила яратган. Соф табиат шиддат ва қийинчиликни ёқтирмайди. У доимо осонлик ва юмшоқликка мойил бўлади.
Аллоҳ таоло: «Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганинг-да, атрофингдан тарқаб кетар эдилар», деган (Оли Имрон. 159).
Исломнинг бағрикенглик ва осонлик сифати ўзи етиб борган ерларда тарқалиши ва боқий қолишига таъсир қилган. Осонлик асосига биноан кишиларнинг қудрати етадиган нарсага таклиф қилиш жорий бўлган. Тоқат етмайдиган нарсага таклиф қилиш йўқ.
Аммо таклиф қилинадиганларнинг иродаси таклифда эътиборга олинмайди. Чунки, бу ерда мақсад ҳавойи нафсга мослашиш эмас. Балки мақсад иродани шариат тақозо қилган бузуқ нарсаларни ботил қилиш ва фойдаларни қарор топтириш каби инсон фаолиятини мўътадиллаштирадиган нарсаларга кўниктиришдир.
Бу борадаги умумий қоида «Нафсни ҳалол бўлмаган нарсага мойил бўлишдан жиловлаш ва ҳалол нарсага мўътадиллик ила қўйиб юборишдир» (Шотибий. Мувафақот. 2-жуз. 109-бет).
«Ислом бағрикенг ва осон бўлса ҳам, унда машаққат тамомила йўқ қилинган эмас. Чунки осонлик шариатнинг мақсадларидан бўлгани каби машаққат ҳам унинг мақсадларидандир. Бунинг далили савоб олиш машаққатга боғлиқлигидир». (Шотибий. Мувафақот. 1-жуз. 329-бет).
«Бу ерда алоҳида эътибор бериш лозим бўлган бир иш бор. У ҳам бўлса, машаққат таклифни таклиф қилинувчининг тоқатидан ташқарига чиқариб юбормаслигидир. Агар баъзи сабабларга кўра тоқатидан ташқари бўлиб қоладиган бўлса, истисновий рухсатлар келиб уни енгиллатади ва тоқат чегарасига қайтаради.
Бунда эътиборга олинадиган нарса шариатнинг бурилмай, эгилмай, нуқсонга ва ҳаддан ошишга йўл қўймай васат–ўртача йўлда юришидир. Ана шу у келтирган сироти мустақимдир» (Шотибий. Мувафа-қот. 4-жуз. 258-бет).
«Мана шу васатийлик шариатни соф табиатга мослаган руҳидир. Бас, шунинг учун табиат унга мойил бўлди, ақл унга гувоҳлик берди.
Бас, васатийлик–мўътадиллик шариат, ақл ва одатдаги муштарак нарсадир. Шунинг учун ҳам, агар шариатнинг умумий қоидасига назар соладиган бўлсанг, яхшилаб ўйлаб кўр, албатта, васатийликни топасан». (Шотибий. Мувафақот. 2-жуз. 167-бет). Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Аёл киши уйда ўзи рақс тушиши гуноҳ эмасми Муҳим вазифалар, ибодат, уйишлари кабиларга ҳалақит бермаган ҳолда. .Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъати Ва давоми...

8872 08:52 / 01.10.2019
Муҳтарам мажлис аъзоларидан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида зикр қилинган нажот топувчи фирқа масаласини очиқойдин шарҳ қилиб беришларини давоми...

2805 16:33 / 27.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум Тафсир китобини таҳоратсиз ўқиш дурустми Жавоб учун олдиндан раҳмат ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Машҳур ҳанафий фиқҳ китобларидан давоми...

2890 16:36 / 27.04.2016
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Менинг саволим шундан иборатки, яқинда, иншааллоҳ фарзандли бўламан, шунинг учун, ақийда қилиш шартлари ва одобларини давоми...

2934 20:01 / 26.04.2016