1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Сут пули

09:05 / 14.09.2017 15017 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Махр ҳақида топиб ўқидим раҳмат. Лeкин шуларни ўқиш жараёнида “Қалин пули бидъат” дeйилган жавобга рўбарў кeлдим. Бунинг сабаби нима? Шу ҳақида батафсил изоҳ бeрсангизлар.
2. Биз ўзбeкларда қалин пулидан ташқари сут пули ҳам олинар экан. Сут пули шариатимизда бор нарсами? Баъзан эшитиб қоламан сут пули ва қалин олингандан кeйин, никоҳ ўқилаётганда палончи махрга фалон нарса сўрабди дeган гап сўзларни. Шариатимизда бунга қандай изоҳ бeрилади?

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати

Ва алайкум ассалом!

Аллома Ҳаскафий : “Келин тараф, келинни куёвга топшираётган пайтида оладиган нарсасини эр қайтариб олишга ҳақлидир. Чунки у пора ҳисобланади” деганлар. (Дуррул мухтор).

Ибн Обидин раҳматуллоҳи алайҳ ушбу иборани шарҳлаб : “Келиннинг ака ёки шу кабилар куёв тарафидан бирор нарса(қалин пули ёки сут пули) олмагунларича келинни бермасалар, шунингдек қалин пулини олмагунича синглиларини беришдан бош тортсалар, (эр ўша пулни берса) пул ҳолида ёки ўзгартирилган ҳолида қайтариб олиш ҳаққига эгадир. Чунки эрни уларга берган нарсаси пора ҳисобланади” деганлар. (Роддул муҳтор).
Бунинг ўрнига шариатимиз аёл кишининг ўзига мулк қилиб бериладиган маҳрни жорий қилган.

«Маҳр» ақди никоҳ ёки эр-хотин бўлиш билан эрнинг зиммасига юкланадиган хотинга берилиши лозим бўлган молдир.
Маҳр турли номлар билан номланади, Қуръони Каримда садоқ, садақа, ажр, фарийза, ниҳла атамалари ишлатилган.
Баъзи уламолар маҳрнинг ўнта номи борлигини айтганлар. Бизда «маҳр» атамаси машҳур бўлгани учун шу сўзни қўллаймиз.
Аллоҳ таоло Нисо сурасида шундай деган:

وَآتُواْ النَّسَاء صَدُقَاتِهِنَّ نِحْلَةً فَإِن طِبْنَ لَكُمْ عَن شَيْءٍ مِّنْهُ نَفْسًا فَكُلُوهُ هَنِيئًا مَّرِيئًا

«Аёлларга маҳрларини кўнгилдан чиқариб беринг. Агар ундан бирор нарсани сизга рози бўлиб берсалар, бас, уни енглар. Ош бўлсин, офият бўлсин» (4-оят).
Ушбу ояти карима маҳр бериш эрга вожиб эканини англатувчи тўртта ояти каримадан биридир. Ақди никоҳ бўлиши билан маҳр бериш вожиб бўлади. Агар қовушмай туриб ажрашадиган бўлсалар ҳам. Лекин маҳрни бериш никоҳнинг шарт ёки рукнларидан эмас. Усиз ҳам никоҳ бўлаверади, аммо маҳрнинг олди-бердиси қачон бўлса бўлаверади.
Ушбу оятда эр ўзига хотин бўлишга рози бўлган аёлга маҳрни оғриниб эмас, чин кўнгилдан чиқариб бериши лозимлиги уқтирилмоқда. Маҳр келиннинг ўз мулкига айланишига ҳам ишора қилинмоқда.
Аёл маҳрни олганидан кейин нима қилса, ўзи билади. Жумладан, ушбу оятда зикр қилинганидек эрига қайтариб берса ҳам ўзининг иши.
Агар келин ўз ихтиёри билан рози бўлиб, эри берган маҳрининг ҳаммасини ёки бир қисмини унга қайтариб берса, эр уни бемалол олиб, тасарруф қилса бўлаверади.

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رضي الله عنه، قَالَ رَسُولُ اللهِ صلي الله عليه وسلم فَالْتَمِسْ وَلَوْ خَاتَمًا مِنْ حَدِيدٍ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ 

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (уйланмоқчи бўлган кишига):
 «…бир темир узук бўлса ҳам топ», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Ул зот бирор никоҳни маҳрсиз қўймаганлари собитдир.
Мусулмонларнинг барчаси никоҳ маҳрсиз бўлмаслигига ижмоъ қилганлар.
Маҳрнинг ози ўн дирҳамдир.
Ўн дирҳам бир динорга тенг келади. Бу нисобга етган молнинг йигирмадан бири, деганидир.(«Кифоя» китобидан). Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, сирот кўпригидан ўтишда қурбонлик қилинган уловларда ўтилади. Савол бу ерда уловда эрхотин бирга ўтади деган жойи йўқ. Демак давоми...

4737 09:46 / 23.08.2018
САВОЛ Жимоъдан сўнг озгина бўлса ҳам бавл қилиш керак, дейишади. Баъзи одамлар ғусл қилинадиган жойга бавл қилишади. Баъзилар ташқарига чиқиб бавл қилишади ва давоми...

4650 18:42 / 26.04.2016
Ассалому алайкум Узтозлар, навбатда турганимизда яъни банкда, метан заправкада ва хоказо жойларда навбатни бузиб кирадиган одамлар бўлади. Улар гунохкор давоми...

5897 10:09 / 22.01.2019
СаволАссалому алайкум Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Менинг саволим шуки, баъзибир намозхонлар ва масжид имомлари намоздан сўнг 2 маротаба дуо қилишади, шу иш давоми...

5505 13:40 / 21.02.2018
Аудиолар

211011 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130271 14:35 / 11.08.2021