1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

оила қуриш учун ота-онанинг розилиги шунчалик шартми?

20:05 / 26.04.2016 4060 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Бир дўстим бир қизга уйланмоқчи, бироқ ота-онаси бунга қарши. «Агар ўша қизга уйлансанг сени оқ қиламиз» дейишмоқда.
Айтингчи, оила қуриш учун ота-онанинг розилиги шунчалик шартми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Бу савол ҳам кўп сўраладиган саволлардан. Кўпчилик бу масалада эҳтиёт бўлиш лозимлигини яхши билади. Шунинг учун қайта-қайта сўралади.
Фиқҳий мазҳабларимизда, аҳли сунна вал жамоанинг тўрт мазхабидан учтаси, яъни Ҳанбалий, Моликий, Шофеъий маз-ҳабларида бир қизнинг турмушга чиқиши ёки йигитнинг уйланиши учун валийсининг рози бўлиши шарт. Буларнинг розилигисиз никоҳ никоҳ бўлмайди.
Лекин бизнинг Ҳанафий мазҳабимизда вояга етган йигит-қизларни турмуш ўрто-ғини танлашда ўз эрклари бор. Масалан қизлар ўзи рози бўлиб, чунки балоғатга етган, эс-ҳуши жойида бўлган шахс турмуш ўртоғини танлаб никоҳдан ўтса, никоҳи никоҳ бўлаверади.
Лекин урф-одатда ота-онага ишонилади. Ота-она ҳеч қачон ўз фарзандига ёмонликни раво кўрмаслиги эътиборга олинади ва барча ёш йигит-қизларни ота-онасининг маслаҳати билан ва розилиги билан турмуш қуришга чорланади.
Бу насиҳат маъносидаги кўрсатма ҳисобланади. Мана шу ҳолатни яхши ўрганиш керак, агар икки тараф ҳам розилиги жамланса яхши бўлади.
Ҳозирги савол берилаётган ҳолатда ота-она ажраб кетган, ота бошқа ердаю, фарзандлар она билан туради.
Ана энди вақт қизнинг турмуш қуришига етиб келди, розилик топилди, куёв ҳам тайёр, лекин ота норози бўлиб турибди. Бу ерда ҳам ўша гап.
Агар қиз ҳоҳласа «отам норози бўлса ҳам тегаман» деса, шариат бўйича ҳаққи бор, тегиб кетаверади. Лекин маслаҳат қилиб икки тараф ҳам рози бўлса яхши бўлади.
Оталар ҳам фарзандларини ноқулай ҳолатга туширмасдан ҳаракат қилишса ундан ҳам яхши. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат, ҳатто баданига кирган тикан ҳам унинг гуноҳига каффорот бўлади,, деганлар. Бу давоми...

2668 21:18 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Ишим банкрот бўлиб катта қарзга кириб қолганман. Аллоҳ қодир қилганича қарзимни узмоқдаман. Йиллаб вақтлар кетади қарзимни узишга. Ёш давоми...

1801 12:41 / 30.06.2019
СаволМен бир домладан эшитдимки таҳорат олаётганда бир жойни уч марттадан ортиқ ювса ёмон экан. Чунки бир марта фарз, уч марта суннат экан. Саволим Рукуъда давоми...

4719 10:15 / 16.08.2017
САВОЛ Фарзанд туғилгач отаона унга суюб исм қўяди. Лекин йиллар ўтгач унинг исмини исломий исмга ўзгартириш истаги туғилади. Шунда қандайдир қоида ва маросимлар давоми...

9164 18:50 / 26.04.2016