1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Термизий хасан деган гаплари тўғрими ёки Албонийни мавзу деганларими?

21:36 / 25.04.2016 3898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Сунани Термизийда 3570-ҳадис бор бир дуо ҳақида. Шу ҳадисни Шайх Албоний мавзу ҳадис деган эканлар. Шу ҳадисга амал қилса бўладими? Термизий хасан деган гаплари тўғрими ёки Албонийни мавзу деганларими? Термизийнинг «Сунан»ларида заиф ва мавзу ҳадислар ҳам борми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Имом Термизийнинг сунанларида келган ҳадисларнинг кўпини у кишининг ўзлари мартабасини айтиб қўйганлар. Жумладан ушбу сиз сўраётган ҳадиснинг ривоятидан сўнг «Бу ҳадис ҳасан, ғарибдир. Уни фақат Валийд ибн Муслимнинг ҳадисидангина биламиз дейилган.
Бу ҳадисни Имом Ҳоким ҳам ривоят қилган ва «Саҳиҳ ва икковларининг (Бухорий ва Муслим) шартига мувофиқдир деган.
Ҳасан ибн Али Саққофнинг «Тоноқузотул Албоний ал-Возиҳа фийма вақаъа лаҳу фии тасҳийҳи ал-Аҳодийси ва тазъийфиҳа мин Ахтоин ва ғалатотин» деган китоби бор. Бу китобнинг номини «Албонийнинг ҳадисларни саҳиҳ ва заиф қилишдаги очиқ ойдин ўзига ўзи қарши бўлгани ва йўл қўйган хато ва ғалатлари» деб таржима қилсак бўлади. Икки жузли бу китобда унинг номида зикр қилинган мавзуъ бўйича кўп гаплар ёзилган, ҳужжат ва далиллар келтирилган.
Шунинг учун Албонийдан бошқа муҳаддислардан ҳам маълумот олиш керак.
Умуман олганда бу ҳадис ҳақида муҳаддислар ихтилоф қилишган. Бунда ҳар кимнинг шарти ва билими ҳар хил бўлгани таъсир қилган. Бу борада етарли илми бўлмаганлар қай тарафни олсалар ҳам бўлаверади. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Блогерлар орасида кенг дунёқарашли, ақлли бир блогерни бир неча блогерлар телеграмда тавсия қилишган экан. Каналига аъзо бўлдим, кейин уни давоми...

2809 08:36 / 04.08.2019
САВОЛ Аёллар сочларини ҳар хил соч бўёқларида, масалан .ACMACOLOR, деганида бўясалар бўладими Ғусл, таҳорат қилса ўтадимиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Сочни бўяса давоми...

6049 18:41 / 26.04.2016
САВОЛ Аборт қилишни гуноҳ санаймиз. Спирал қўйишликни ҳаром деб эшитдим. Шариат нуқтаиназаридан жавоб берсангиз.ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Саволингизда давоми...

16979 18:45 / 26.04.2016
САВОЛ ndash Қадимда халифалар давлат берган шамни давлат ишларига, шахсий шамларини ўз ишларига ёқишган экан. Бугунги кунда кўпчилик давлатнинг электрэнергиясидан давоми...

3961 21:29 / 27.04.2016