1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Аёллар сочларини ҳар хил соч бўёқларида, масалан «ACMA-COLOR» деганида бўясалар бўладими

18:41 / 26.04.2016 5911 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

САВОЛ: Аёллар сочларини ҳар хил соч бўёқларида, масалан «ACMA-COLOR» деганида бўясалар бўладими? Ғусл, таҳорат қилса ўтадими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Сочни бўяса бўлади ва ғусл ҳамда таҳоратга зарари йўқ. Бу ҳақда муҳтарам устоз доктор Ваҳба Мустафо Зуҳайлий ўзининг «Фатавий Муосира» номли китобида қуйидагиларни ёзади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам оқарган соч ва соқолни бўяшни мубоҳ қилганлар. У зотдан собит бўлган ҳадисда бу маъно бор.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, яҳудий ва насоролар бўямайдилар. Бас, уларга хилоф қилингиз», дедилар».
Бешовлари ривоят қилган.
Шофеъийлар қорага бўяшни ҳаром дейишган. Чунки Набий соллаллоҳу алай-ҳи васаллам Абу Бакрнинг отаси Абу Қу-ҳофани бундан қайтарганлар. Унинг соч-соқоли ҳақида «иккисини ўзгартиринг-лар, қорани четлатинглар» деганлар.
Лекин фуқаҳолар жумҳури буни Абу Қуҳофага ўхшаган ўта қари одамларга хос деганлар. Саҳоба ва тобеъинлардан бир жамоалар, Усмон, Ҳасан, Ҳусайн, Уқба ибн Омир, улардан кейин Ибн Сирийн, Абу Бурда ва бошқалар қорага бў-яшган».
Уламоларимиз бу масалада, хусусан, сочни қорага бўяш ҳақида турли ҳолатларни эътиборга олиб бир қанча гапларни айтганлар.
Жумладан оила қурмоқчи бўлган одамнинг алдаш учун сочни қорага бўяш ҳаром деганлар.
Аёл кишига эри рухсат берса жоиз деганлар ва ҳоказо. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
САВОЛ Ҳурматли шайх ҳазратлариҲозирда эрхотин ўртасидаги кўпгина муаммолар, ажралишларнинг сабаби молиявий муносабатлардаги билимсизлик оқибатида бўляпти, давоми...

5644 20:55 / 25.04.2016
Ота ва онанинг ўлимидан сўнг, агар улар тақсимламаган бўлсалар, мерос ўғил ва қизларга тенг бўлинадимиОта ва она тирик вақтида тақсимланган нарса мерос бўлмайди. давоми...

5152 15:11 / 26.04.2016
СаволХазрат мен университетда ўқийман. Шу йили ўқишга кирдим. Аммо 2 ойдан бери дарслар туфайли Жума намозига бора олмаяпман. Пайгамбаримиз Муҳаммад с. а. в Жума давоми...

5075 16:05 / 22.12.2017
САВОЛ Шайх ҳазратлари, кўча куйда ҳижобда юрган аёлларни, қизларни кўрсам ҳавасим келади. Неча йилдан буён мен ҳам ўрайман десам, онам рози бўлмайдилар. Аввал давоми...

4067 18:44 / 26.04.2016
Аудиолар

211009 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130269 14:35 / 11.08.2021