1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Хутбадан олдин икки маротаба айтиладиган азон бидъатми?

21:09 / 25.04.2016 3141 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Жумъа намозида, имомнинг хутбасидан олдин 2 маротаба айтиладиган азонни Доғистонлик бир мусулмон уламонинг мақоласида «бидъат» деб ёзилганини ўқидим. Бу нарсага Усмон ҳазратларининг халийфалик даврларидан кейин ружуъ қўйилган экан. Шу ҳақда ҳам маълумот беринг, шоядки ҳаққ йўл топган бандалар қаторидан бўлайлик.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳамда икки халийфалари – ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ ва ҳазрати Умари Оодил даврларида Жумъа куни имом минбарга чиққанида азон айтилар, хутба ўқиб бўлиб, минбардан тушганида, иқома айтилиб, намоз ўқилар эди.

Ҳазрати Усмон даврларига келиб, Ислом диёри кенгайиб, мусулмонлар сони кўпайди. Имом минбарга чиққанидан кейин азон айтилса ва хутба қилинса, ундан сўнг жумъа намози ўқиладиган бўлса, узоқроқдаги кишилар азонни эшитгандан сўнг ҳаракатга тушиб, масжидга келадиган бўлсалар, намозга кеч қоладиган бўлдилар.

Ана шунда уларни олдинроқ хабардор қилиш учун Жумъа намози вақти кириши биланоқ бир қўшимча азон айтиш жорий қилинди. 

Бу азон Мадийнаи Мунавваранинг бозори ичидаги «Завро» деб аталган жойдаги бир уйнинг томидан айтилар эди. Бозор қилиб ёки бошқа ишлар билан машғул бўлиб юрган одамлар ўша биринчи азонни эшитганларидан сўнг ишларини йиғиштириб, тоҳарат қилар ва масжидга тўпланар эдилар. Жумъа намозининг ҳақийқий вақти бўлганда эса имом минбарга чиқар ва муаззин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ҳазрати Абу Бакр ва ҳазрати Умар давридаги каби азон айтар эди.

Бу иш ўз самарасини кўрсатиб, кишилар Жумъа намозига кеч қолмайдиган бўлдилар. Шундан сўнг бу иш ҳаммага маъқул келиб, Жумъа намозига икки марта азон айтиш ҳамма жойларда жорий қилинди ва собит бўлиб қолди. 

Бу ишни нотўғри дейиш илмли одамнинг гапи эмас. Валлоҳу аълам.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволЁш болалар қўғирчоқ ўйнашса бўладими Қизимга уйдагилар одам шаклидаги қўғирчоқларни олиб келишибди. Мен қизим бундай нарсаларни ўйнамайдиrdquo дедим. давоми...

4562 23:55 / 24.01.2018
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Аёл кишига соч олдириш мумкинмиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфmdash Мумкин эмас.

6779 08:10 / 19.01.2018
..Бизда ва Эронда Умар Ҳаёмники, деб талқин қилиб келинган қуйидаги рубоийлар Умар Ҳаёмники эмас деб талқин қилинаётган рубоийлар тўпламида борми ёки йўқми Йўқ давоми...

18828 20:38 / 27.04.2016
СаволҲазрат Намоз укиётган вактимда иложи борича хушъу билан укишга харакат киламан лекин буни хар доимхам эплай олмайман нималарнидир уйлаб баъзида адашибхам давоми...

9242 07:48 / 01.08.2017
Аудиолар

211022 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130281 14:35 / 11.08.2021