1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат...

21:18 / 24.04.2016 3401 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишига етадиган ҳар бир мусибат, ҳатто баданига кирган тикан ҳам унинг гуноҳига каффорот бўлади», деганлар. 

Бу ерда гап «мусулмонларга келадиган мусибатлар уларнинг қилган гуноҳлари ҳақида бўлади» деган маънодами ёки «қилган гуноҳлари ювилади» маъносидами?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Мўминга тикан кириши ва ундан юқорироқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва ўша туфайли унинг гуноҳини ўчиради», – дедилар».

Термизий ривоят қилган.

Кўриб турганингиздек, ҳадисда бандага етган ҳар бир мусибат унинг гуноҳларини ювиши ҳақида сўз кетмоқда. Щша мусибат инсоннинг гуноҳи туфайли келган бўлишига ҳеч бир монеълик йўқ. Аммо, ҳадисда бу ҳақида ҳеч қандай гап топилмайди.

Тикан кириши ҳам мусибат ҳисобланади. Унга ҳам сабр қилиш керак. Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирингизнинг ковуш ипи узилиб кетса ҳам «истиржоъ» айтсин», деганлар. 

Истиржоъ бу – «иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъуун» – «Албатта биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтгувчимиз», дейишликдир.

Бошқа бир ривоятда айтилишича, Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйда чироқ ўчиб қолганда истиржоъ айтган эканлар. Шунда Оиша онамиз: «Чироққа ҳам истиржоъ айтасизми», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминга ёмонлик бўлган ҳар бир нарса мусибатдир», деган эканлар.

Ана ўшандоқ мусибатлар етган пайтда сабр қилган мўминнинг даражаси кўтарилиб, хатолари ўчирилар экан. Шунинг учун, каттаю кичик мусибат қаршисида ўзимизни мусулмонча тутмоғимиз лозимдир. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум 4070савол жавобига аниқлик киритмоқчи эдим. quotЗино қарз уни оилангдагилари тўлаши шартquot бу нима дегани Илтимос аниқлик киритсангиз.quotЗикр давоми...

6950 10:17 / 08.12.2018
СаволАссалому Алайкум, Ҳурматли Шайх Ҳазратлари 1. Мен кеча таҳорат қилиб, оёғимни нариги уйга кириб ювдим. Таҳоратим дурустми ва қанча муддатгача бир аъзони кейин давоми...

4943 17:53 / 14.08.2017
Савол Ассалому алайкум. Мен онлайн таълим ҳақида ўз тасаввурларингизни билдиринг деб ёзилганини кўриб, ўз фиркримни билдирмоқчи эдим. Менинг фикрим шундан давоми...

3280 21:11 / 22.04.2016
Ассалому алайкум Нафс нима ўзи Аллоҳ таоло нафсни нима учун яратди.Зикр аҳлидан сўранг, ҳайъатиndash Ва алайкум ассалом Нафс десак, аввало инсонни гуноҳу маъсиятга давоми...

7603 11:30 / 28.11.2021
Аудиолар

211031 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130291 14:35 / 11.08.2021