1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Нима учун эҳром ва кафан оқ рангда бўлади?

21:10 / 24.04.2016 5331 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз шуни кўп кузатамизки, ҳажга борган кишиларнинг эҳроми ва вафот этган кишиларнинг кафани ҳам оқ рангда бўлади. Савол шундай: нега кафан ва эҳром оқ рангда?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бу ерда оқ матонинг афзаллиги ҳақида гап кетяпти, холос. Ҳажга боргандаги эҳром ёки бир мўмин-мусулмон инсон вафот этганида уни кафанлашдаги кафанлик оқ бўлиши фарз ҳам эмас, вожиб ҳам эмас. Бошқа рангдаги матолардан эҳром ёки кафан қилиш жоиз. Баъзилар шундай қилади ҳам. Мисол учун, Доғистондаги Шофеъий мазҳабидаги диндош биродарларимиз ўлганларни яшил рангли матода кафанлашади ва «аҳли жаннатнинг кийими яшил рангда бўлади, шунинг умидида биз ўлганларимизни яшил матога кафанлаймиз» деган фикрни олға суришади.

Шунингдек, ҳаж ёки умрага борган одам оқ рангдан бошқа рангдаги матодан эҳром боғлаши жоиз, лекин оқ бўлиши афзал ҳисобланади. Бу маъно Расулуллоъ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келган. 

«Сунан» эгалари Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кийимларингизнинг хайрлиси оқдир. Бас, ўликларингизни унга кафанланглар ва тирикларингизга кийгазинглар», – деганлар».

Шунинг учун, афзалини қилиш маъносида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мазкур ҳадисларига амал қилиш учун оқ рангли матодан эҳром қилинади ва вафот этган мўмин-мусулмонларни оқ рангли матога кафанланади. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзан шундай ҳолатлар пайдо бўлиб қоладики, одамларга бирор яхшиликни қилмоқчи бўлганингда ёлғон гапиришга мажбур бўлиб қоласан киши. Масалан, эрхотинларни давоми...

4003 16:04 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар, сирот кўпригидан ўтишда қурбонлик қилинган уловларда ўтилади. Савол бу ерда уловда эрхотин бирга ўтади деган жойи йўқ. Демак давоми...

4738 09:46 / 23.08.2018
Ассалому алайкум Ҳозирда мусулмон бўлмаган юртдаман. Емак учун харид қилаётган маҳсулотларнинг таркиби билан танишиб, кейин сотиб оламиз. Лекин шундай бўлсада, давоми...

2510 12:03 / 15.11.2018
СаволХурматли Шайх ҳазратлари менинг саволим куйдагича хаммамизга одатий хол бўлиб қолган тирнок олишдан олдин хуллаб кейин олиш керак бўлмаса тухматга қолади давоми...

12873 09:25 / 04.12.2017
Аудиолар

211076 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130336 14:35 / 11.08.2021