1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Янги уйга қайси куни кўчилади?

19:09 / 24.04.2016 21950 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйдан уйга ёки янги ҳовлига қайси кунлари кўчган маъқул, умуман, суннатга мувофиқ кунлар борми? Биз кўчиб кетмоқчи эдик, аммо қайси куни кўчиш яхшилигини била олмаяпмиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.  

ЖАВОБ:  Бу маънода қатъий кўрсатма йўқ. Аммо чоршанба куни дуолар қабул бўлишидан умидворлик борлиги сабабли, баъзи аҳли фазл кишилар ўша кунни ихтиёр қилганлар.

 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида – душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни икки намознинг ўртасида ижобат қилиндилар. Шундан кейин мен қачон бир оғир иш қилмоқчи бўлсам, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта, ижобат билдим». 

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни «Аҳзоб масжиди» ҳам дейилади. Ўшанда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тинимсиз дуо қилдилар. Ушбу ривоятда келганидек, чоршанба куни у зотнинг дуолари қабул бўлди. Аллоҳ таоло душманларга қишнинг совуқ кечасида ўта совуқ шамол юборди. Шамол душманнинг чодирларини, қозонларини учириб кета бошлади. Улар енгилиб, ортга қочишга турдилар.

Чоршанба куни икки намознинг ўртасидаги дуолар ҳам қабул бўлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул бўлганини кўрган саҳобалар шу дуонинг қабул бўлиш шартларини ўрганиб олиб, ҳаётларида бунга амал қилган эканлар. 

Ҳозиргача ҳам илмли ва аҳли фазл кишилар ўзларининг муҳим ишларини чоршанба куни бошлайдилар ва аҳамиятли дуоларини ҳам ўша куни қилиш пайидан бўладилар (Аллоҳ билувчидир).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Мени 10минг қарзим бор шу холатимга акаука ва синглимопаларимга яхшилик силаи раҳм қилсам бўладими ёки уни ўрнига қарзимни бераймиquotЗикр аҳлидан давоми...

4555 06:30 / 24.08.2018
Ассалому алайкум Бир аҳли илмга келган саволни жавобини ўқидим. Унда айтилишича, инсонга бу дунёда қандай дард келса, у уни гуноҳини тўкади. Қабрда ҳам, олган азоби давоми...

2553 12:37 / 17.06.2019
САВОЛ Ассалому алайкум, Шайх Ҳазратлари Сизга бир саволим бор эди Аллоҳ ва Унинг расулини севиш билан отаонани ва қизларни севиш ўртасида фарқ борми Аллоҳ ва давоми...

3954 18:49 / 26.04.2016
САВОЛ Мусҳафи шарифни тавоф қилиш ва ўпиш мумкинми Агар тушириб юборсак, нима қилишимиз керакЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Мусҳафи шарифни ўпиш ҳақида имом давоми...

3460 21:46 / 25.04.2016
Аудиолар

211024 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130283 14:35 / 11.08.2021