1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Янги уйга қайси куни кўчилади?

19:09 / 24.04.2016 21957 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уйдан уйга ёки янги ҳовлига қайси кунлари кўчган маъқул, умуман, суннатга мувофиқ кунлар борми? Биз кўчиб кетмоқчи эдик, аммо қайси куни кўчиш яхшилигини била олмаяпмиз. Жавоб учун олдиндан раҳмат.  

ЖАВОБ:  Бу маънода қатъий кўрсатма йўқ. Аммо чоршанба куни дуолар қабул бўлишидан умидворлик борлиги сабабли, баъзи аҳли фазл кишилар ўша кунни ихтиёр қилганлар.

 Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда – Фатҳ масжидида – душанба куни, сешанба куни ва чоршанба куни дуо қилдилар. Чоршанба куни икки намознинг ўртасида ижобат қилиндилар. Шундан кейин мен қачон бир оғир иш қилмоқчи бўлсам, ўша вақтни пойлаб, чоршанба куни, икки намознинг ўртасида дуо қиладиган бўлдим. Албатта, ижобат билдим». 

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ривоятда келган дуолари Аҳзоб урушида бўлган. Фатҳ масжиди ғарб тарафдаги Силаъ тоғининг тепаликларидан бирида бўлган. Уни «Аҳзоб масжиди» ҳам дейилади. Ўшанда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам тинимсиз дуо қилдилар. Ушбу ривоятда келганидек, чоршанба куни у зотнинг дуолари қабул бўлди. Аллоҳ таоло душманларга қишнинг совуқ кечасида ўта совуқ шамол юборди. Шамол душманнинг чодирларини, қозонларини учириб кета бошлади. Улар енгилиб, ортга қочишга турдилар.

Чоршанба куни икки намознинг ўртасидаги дуолар ҳам қабул бўлар экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул бўлганини кўрган саҳобалар шу дуонинг қабул бўлиш шартларини ўрганиб олиб, ҳаётларида бунга амал қилган эканлар. 

Ҳозиргача ҳам илмли ва аҳли фазл кишилар ўзларининг муҳим ишларини чоршанба куни бошлайдилар ва аҳамиятли дуоларини ҳам ўша куни қилиш пайидан бўладилар (Аллоҳ билувчидир).

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Эркак киши аёл кишига менга турмушга чиқасанми деса аёл киши ха деб жавоб берса никох бўладимиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва алайкум ассалом давоми...

3898 10:03 / 20.01.2019
Бундан тўрт ой муқаддам бобомиз, яъни дадамнинг падари бузрукворлари бедарак йўқолганлар. Шунча вақтдан бери қидирувларимиздан бирор натижа чиқмади, у кишини давоми...

4261 14:47 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Мен бир оиланинг келиниман, аммо бу оиланинг қоидаларига кўника олмаяпман. Турмушга чиққанимга 3 йил бўлди. Қайнонам мен уйда йўқлигимда давоми...

2858 08:54 / 05.10.2019
СаволАссалому алайкум Ман қишлоқ жойда истиқомат қиламан, аввалари худудимизда жаноза ёки бирон масжид ва қабристонларда бўладиган хашар ҳақидаги хабарлар давоми...

4590 09:50 / 10.04.2018
Аудиолар

211068 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130329 14:35 / 11.08.2021