1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Рўзадор чўмилиши мумкинми?

16:00 / 24.04.2016 19625 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх ҳазратлари, сизга қуйидагича саволим бор эди: рўзадор киши рўза пайтида ювиниб, чўмилса ёки ғусл қилиши шарт бўлиб қолса, рўзаси бузиладими? Агар рўзаси бузилса, Рамазон ойидан кейин тутиб берадими ёки яна қўшимча фарз қилинган амаллар борми? Бундай уятли саволим учун узр сўрайман, лекин жавобингизни интизорлик билан кутаман.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Рўзадор одам сувга кўмилиб чўмилса, рўзаси очилади. Бу ҳукмни билмай чўмилиб қўйган одам кейин бир кун қазо рўза тутиб беради. 

Рўзадор одам тушида булғаниб жунуб бўлиб қолса, рўзаси бузилмайди, устидан сув қуйиб ғусл қилиб олиши мумкин. Фақат, оғиз ва бурунни ювишда ичкарига сув кетадиган даражада қаттиқ чайилмайди. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Сийдикни шифо олиш мақсадида бир танишим юзига сурмоқчи ва истемол қилмоқчи. Унга кимдур шунақа қилсанг ёшарасан дебди. Мен унга бу ишинг давоми...

13923 08:00 / 15.04.2018
СаволАссалому алайкум Қабристонимизда баъзи қабрлар устига хоч қйилган карияларни айтишича анча олдин кўмилган. Хозир хочлар шу ҳолатда тураверадими Шариатда давоми...

4590 09:25 / 24.06.2018
СаволМен бир домладан эшитдимки таҳорат олаётганда бир жойни уч марттадан ортиқ ювса ёмон экан. Чунки бир марта фарз, уч марта суннат экан. Саволим Рукуъда давоми...

5379 10:15 / 16.08.2017
СаволШайҳ ҳазратлари умрингиз зиёда бўлсин. Ҳазрат бир киши сақлаб бериш учун пул берса шу пулдан бир қисмини егасига билдирмасдан ишлатиб тезда жойига қўйиб давоми...

4822 09:55 / 01.02.2018
Аудиолар

211021 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130280 14:35 / 11.08.2021