1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ҳар эркакка биттадан аёлми?

15:52 / 24.04.2016 3816 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръони каримда ҳамманинг жуфти билан яратилгани хабари бор. Энди бир савол туғилиб қолди: ҳамманинг жуфти бир аёлга бир эркакми, ёки бир эркакники битта аёл, бошқасиники иккита аёл ва ҳоказоми? Масалан, бир эркак аёлга уйланди ва ажрашди. Эркак ҳам бошқасига уйланиб кетди. Айтинг-чи, улар бир-бирларига вақтинча жуфт эдиларми? Ўзи умуман бир эркакка бир аёл умрининг охиригача жуфт бўлиб қоладими ёки вақтинча жуфт бўлиб туриши ҳам мумкинми?

ЖАВОБ: Қадимдан маълумки, ҳайвонларда ҳам, ўсимликларда ҳам жуфтлик бор. Қуръони каримда ўсимликлар ҳақида шундай дейилади: «Улар ерга қарамайдиларми?! Биз унда гўзал навлардан қанча жуфтларни ундириб қўйибмиз» (Шуаpо, 7). 

Инсон ва ҳайвонлар ҳақида эса шундай дейилади: «У осмонлару Ерни йўқдан бор қилгувчи Зотдир. У сизларга ўз жинсингиздан жуфтлар яратди. Чорва ҳайвонларини ҳам жуфт қилиб яратди» (Шўро, 11). 

Қуръони каримда бу билан кифояланиб қолинмайди, балки дунёдаги барча нарсаларда ҳам жуфтлик борлиги таъкидланади: «Ва Биз ҳар бир нарсани жуфт яратдик» (Зарият, 49). 

Шу ҳақда бир оз тўхталиб ўтсак. Маълумки, электр токи Қуръони карим нозил бўлганидан бир неча асрлар кейин кашф этилди. Унда манфий ва мусбат зарядлар бўлиб, ана шу зарядларнинг бирлашувидан электр токи ҳосил бўлади. Энди буни қўйиб туриб, энг кичкина нарса атом ҳақида сўз юритайлик. Олимларнинг аниқлашича, атомнинг маркази бўлиб, унинг атрофида электронлар бор экан. Электронларда эса манфий заряд, марказда мусбат зарядлар мавжудлиги аниқланди. Тажрибалар давом эттирилди, ниҳоят атом марказининг ўзи ҳам протон ва нейтронга бўлинишини 1932 йили инглиз олими Жеймс Чадвик кашф этди. 

Очиқ кўриниб турибдики, сиз жуфтлик маъносини мутлақо нотўғри талқин қилгансиз. Сизнинг саволингизда бир эркакка бир аёл тўғри келиши керакми ёки кўпроқ бўлса ҳам бўлаверадими, деган фикр бор. Бу, албатта, нотўғри фикр (Аллоҳ билувчидир).


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум .Ўғлим туғилганда чап қўлининг чинақай бармоғини ёнида олтинчи бармоқ бор экан.Ушбу бармоқча қўлга суяк билан эмас , гугурт чўпи давоми...

5146 09:45 / 07.03.2018
Жаноза намозида кўпчилик иштирок этади, ҳатто намоз ўқимайдиганлар хам. Лекин ўша намоз ўқимайдиганлар асосан таҳоратсиз келишади ва жанозани ўқишади. Айтингчи, давоми...

7928 21:35 / 27.04.2016
СаволШайҳ ҳазратлари. Саволим шундан иборатки таҳорат олишдан олдин танадаги бирон яра ёки ҳусунбузар бироз кичик кўринишда қонаб турган бўлса, таҳорат олгандан давоми...

5045 09:25 / 26.09.2017
Абдуллоҳ ибн Маъсуд ра Илм йўқолишидан олдин уни маҳкам тутинглар, илмнинг йўқолиши илм соҳибларининг кетишидир. Илмни маҳкам тутинглар, чунки ҳеч ким қачон унга давоми...

3223 21:38 / 27.04.2016
Аудиолар

211055 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130316 14:35 / 11.08.2021