1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Ёлғон гапириш рўзани бузадими?

15:56 / 24.04.2016 4810 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳазрат, Сизга қуйидаги саволлар билан мурожат қилмоқчи эдим:

1. Агар рўзада ёлғон гапириб қўйса, рўза бузиладими ёки гуноҳкор бўладими? 

2. Мен ўқишга кечқурун бораман ва икки соат мобайнида дарсда бўламиз. Бу вақт ичида ифторлик вақти ўтиб кетади, айтинг-чи, шундай ҳолатда рўза тутиш яхшими ёки бошқа кунга қолдирган афзалми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Рўзада ёлғон гапириб қўйса, рўза тамомила бузилмайди. Бундай пайтда рўзанинг баркамоллиги бузилади. Бошқача қилиб айтганда, савоби кам бўлади.

2. Албатта, бундай вазиятда рўзани тутиш лозим ва ифтор вақти бўлганда, ниятни қилиб, бирор нарса билан оғизни очиб олиш керак. Вақтини топиб қоринни тўйғазиш кейин бўлаверади. Валлоҳу аълам. 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Бир маърузада эшитиб қолдим. Маъноси бир аёл зино қилиб фарзанд кўраркан. Кейин у янги туғилган фарзандини ўлдираркан. Бу ишидан кейин қаттиқ давоми...

3699 12:06 / 17.11.2018
Балоғат ёшига етмаган болалар намоз олдини кесиб ўтса, намоз бузиладимиАлбатта, болаларнинг балоғат ёшига етмаган даврида ҳам намоз, шунга ўзхшаган бошқа давоми...

3913 15:45 / 26.04.2016
САВОЛ Ҳурматли шайх ҳазратлариҲозирда эрхотин ўртасидаги кўпгина муаммолар, ажралишларнинг сабаби молиявий муносабатлардаги билимсизлик оқибатида бўляпти, давоми...

5644 20:55 / 25.04.2016
СаволАссалому алайкум Ҳурматли Устозлар, қўйларни қулоғига тешиб ёки қирқиб белги ёки махсус рақамли болдағ қўйиш мумкинмиЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВа алайкум ассаломМумкин. Валлоҳу аълам

4417 09:30 / 22.03.2018
Аудиолар

211032 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130292 14:35 / 11.08.2021