1447 йил 15 жумадис сони | 2025 йил 06 декабрь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Огоҳликка даъват

21:16 / 22.04.2016 3511 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Ассаламу алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Инфо.ислом.ўз сайти орқали «Абу Бакр Бағдодий лақабли Доктор Саъид Иброҳим Аввад ал-Бадрийга ҳамда «Ислом давлати» деб номланган нарсага мансуб бўлган шахсларга ва жангчиларга очиқ хат»ни ўқиб, яна бир карра динимизнинг асл моҳиятини англашга имкон туғилди. Бунинг учун ушбу очиқ хатни ўзбек тилига таржима қилиб, юртимиз мусулмонларининг янада сергак ва ҳушёр тортишлари учун имкон яратган барча азиз кишиларга ташаккур изҳор этаман! Фикри ожизимча, юртимиздан ташқарига адашиб чиқиб кетганлар, турли фитнакор ва бузғунчи оқимларга қўшилиб қолганлар, қолаверса, турли чақириқ ва даъватлар остида иккиланиб юрган мусулмонларга, ўз фикрига эга бўлмаган ёшларга ушбу хатнинг ҳали кўп фойдаси тегади. Агар имкон бўлса, ушбу очиқ хатни китоб ҳолида нашр эттириб, кенг тарқатилса, юқоридаги тоифа кишилар учун ҳақиқий огоҳ ва тўғри йўлга чақирув вазифасини ўтар эди. Ушбу таклифни ножоиз деб билсангиз, қимматли вақтингизни олганим учун узр сўрайман.


Жавоб: Сизга ташаккур! Китоб тайёрланмоқда. Дуо қилиб туринглар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мен 55 ёшдаман. Бундан 20 йил аввал эрим билан ажрашгандик. Лекин, шаръий эмас, балки ЗАГСдан. Яқинда улар вафот этдилар. Мен идда тутишим керакмиШаръий ажрашмаган давоми...

4102 14:36 / 26.04.2016
СаволХалқимиз орасида кенг тарқалган кўз тегмасин ёки кўз тегибди деган иборани кўпчилик ишлатади. Буни тўғри эмас десам ишонишмайди ва кузларига ёмон кўриниб давоми...

5695 12:05 / 21.12.2017
СаволҲазрат, ҳозирги кунда ҳамма кияётган кичкина маҳсидан менда ҳам бор ва мен хам шунга масҳ тортаман. Бир куни бехосдан кўлмак сувни босиб олдим ва дарров давоми...

4909 18:37 / 21.08.2017
САВОЛ Шайтон инсоннинг хаёлини биладими Бўлмаса у қандай қилиб инсоннинг хаёлини бузадиЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймШайтон инсоннинг ҳаёлини билиши давоми...

4009 20:23 / 27.04.2016
Аудиолар

211074 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

130335 14:35 / 11.08.2021