1447 йил 10 шаъбон | 2026 йил 29 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қуёшдан келаётган товушлар

09:36 / 10.03.2019 3731 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Телеграмм каналларида бир видеога кўзим тушиб қолди. У видеода айтилишича қуёшдан овоз келаётганмиш. Арабчадан таржима қилинса "Хали жавоб берасизлар" деган манони билдирар экан. Бу нарса ростми ёки ёлғон?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аввало Ислом дини ўзини ҳақлигини исбот қилиши учун уларни турли хил сафсаталарига эҳтиёж йўқ. Чунки бизнинг иймонимиз мустаҳкамланишига Қуръон ва ҳадисдаги башорат ва мўжизалар ортиғи билан кифоя қилади. Видеога келсак бу фейк маълумот. Арабларда ҳажвия сифат "букро даваам" ибораси бор. Бу иборанинг маъноси сиз келтиргандек эмас. Буни анимация қилинган роликлари ҳам интернетда бор. Қаллоблар эса ўша роликлардаги "букро даваам" овозини қуёшдан келаётган овоз деб монтаж қилиб қўйишган. Ва буни "букро жавааб деяпти" деб талқин қилишяпти. Содда бўлмайлик. Бу каби ишларни ёймаслик ҳам керак, ишонмаслик ҳам керак. Валлоҳу аълам!

Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Сийдикни шифо олиш мақсадида бир танишим юзига сурмоқчи ва истемол қилмоқчи. Унга кимдур шунақа қилсанг ёшарасан дебди. Мен унга бу ишинг давоми...

14056 08:00 / 15.04.2018
САВОЛ Мен Рамазон ойида рўза тутдиму, лекин намозларни тўлиқ ўқимадим. Бир танишим намоз ўқимасангиз, рўзангиз қабул бўлмайди, деди. Ҳақийқатан ҳам шундаймиЖАВОБ давоми...

9593 15:55 / 24.05.2016
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Маълумки, бизнинг мазҳабда намозда зам сурадан олдин .бисмиллаҳ, айтилмайди. Агар намозхон иккита сурани зам давоми...

5790 08:15 / 21.01.2018
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу.Муҳтарам Ҳазрат, Бир йилча аввал Сизга сайтдан мурожаат қилиб, савоби марҳумларга аталиб ҳадя сифатида қавм давоми...

3384 21:07 / 24.04.2016